RU

Последние новости

03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  0 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  14 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  157 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  5 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  1 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  12 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0 23:17Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"  3 22:32Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди  6 21:52Пеп Гвардиола: "Франция ва Германияда ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар жума куни чемпионат ўйинларини ўтказишмоқда"  4 21:32Криштиану Роналду: "Манчестер Юнайтед" нотўғри йўлда"  13 21:08Эрлинг Холанд: "Мен улар каби бўла олмайман"  11

Футболни зўри бугун бўлади Новости

Футболни зўри бугун бўлади

Лекин бу кўпчилик кутаётган "Барселона" - "Боруссия Дортмунд" ўйини эмас.

Бу Ўзбекистон Кубоги доирасида кечадиган "Пахтакор" - ОКМК ёки ЕЧЛдан ўрин олган ПСЖ "Астон Вилла" учрашуви ҳам эмас.

Ўйин бизнинг вақт билан 22:15да старт олади ва бунда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Саудия Арабистони U-17 терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин шунчалик муҳимми, ахир биз ҳам, Саудия ҳам гуруҳдан чиқиб бўлди, қолаверса ҳар икки жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган дерсиз. Лекин ўзим анчадан бери шу учрашувни кутяпман.

Тўғри, дастлабки икки турда ўсмирларимиз чиройли ғалабага эришиб, Таиланд билан Хитойни ютдик. Гуруҳдан чиқишнинг ўзиёқ бизга ЖЧ йўлланмасини берди. Гуруҳдан чиқадиган 1-2 ўринлар U-17 Жаҳон чемпионати чиптасига эга бўлишини ҳам айтиб ўтдик. Бу ўйиннинг биз учун муҳимлиги шундаки, терма жамоамиз кучини Саудия Арабистони фонида кўриб оламиз.
 
Ҳар қанча ривожланмасин Таиланд ёки Хитой футбол мамлакати эмас. Уларда катта пул бўлмаса футболи ҳақида ҳеч ким гапирмайди. Аммо Саудия бошқа олам. Саудия худди бизга ўхшаб азалдан футболни севади. Уларнинг футболини ушлаб турган катта пуллар ёки Саудияга оқиб келаётган юлдузлар эмас, балки футбол қадриятлари.

Саудия Арабистонига Роналду келмаган пайти ҳам футболи зўр бўлган. Уларда тарих бор, мактаб бор, кучли-кучли клублар бор. Ўзбекистон ОФКга аъзо бўлиб Саудиянинг исталган ёшдаги терма жамоасига қарши баҳс олиб боряптики, доим эътиборли ўйин бўлади.

Биз қанчалик футболни яхши ўйнай оламиз, кучли жамоа фонида нималарга қодирмиз? Бизнинг мактаб Осиёдаги кучли мактаблар билан беллаша оладими? Бугунги ўйин шу каби саволларга қисман жавоб берса ажаб эмас.

U-17 жамоаларининг бирламчи мақсади Жаҳон чемпионатига чиқиш ёки Осиё турнирида чемпион бўлиш бўлиб қолмаслиги керак. Бу ёшдаги жамоалар биринчи навбатда футбол ўйнашни ўрганиши лозим. Бу ёшдаги болалар энди катта йўлнинг бошига чиқяпти. Эртага Жаҳон чемпионатига бориб ўйнаган билан ҳам ҳамма бирданига зўр бўлиб қолмайди. Зўр бўлиш учун янада машаққатли йўлни босиб ўтиш керак бўлади.

Терма жамоамиз устози ўйиндан олдин жуда чиройли гапирди. "Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Мен бугунги учрашувда кучни тежаб кейинги баҳс ҳақида ўйламоқчи эмасман. Биз дуранг ҳақида ўйлаётганимиз йўқ, фақат ғалабани кўзлаяпмиз", - дея айтиб ўтди Ислом Исмоилов ОФК сайтига берган интервьюсида.

Худди шу гапни саудияликлар устози Марио Да Сильва ҳам гапирибди. Бу яхши, чунки футболдаги "навбатчи ўйинлар" ҳеч ёқмайди. Агар биз охирги турда Хитой ёки Таиланд билан ўйнаганимизда балки "навбатчи ўйин" деса бўларди. Аммо Саудия Арабистонига қарши ўз кучимизни кўрсатишимиз шарт. Замонавий ўзбек футболи мактаби салоҳиятини қайсидир жиҳатдан бугунги баҳс белгилаб беради.

Вакилларимизга омад ёр бўлсин.

Х.Холиқов

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика