RU

Последние новости

20:26Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 20:15Хорватия — Шотландия ва Болгария — Люксембург ўйини учун таркиблар маълум  0 19:49"Манчестер Сити"нинг машҳур спорт директори клубни тарк этяпти  1 19:40Суперлига. "Динамо" - "Навбаҳор" 0:1 (матнли трансляция)   14 19:18Кроос "Реал"га қайтяпти  3 18:45Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти Сречко Катанец назорати остида ўтади  30 18:25Про лига. Бешимовнинг голи "Қўқон-1912"га ғалаба тақдим этди  2 17:26Пранкер ўйиндан олдин МЮ кийиниш хонасига эшитиш мосламаси ўрнатди  3 16:29Коул Палмер: "Месси ёки Роналду?"  11 14:19Тебас: "ЛаЛига ва АПЛ ФИФАни судга бермоқчи"  3 13:46Балотелли: "А Серияни "ёриб" ташлайман"  6 13:13"Барселона" ФИФАдан 6,3 млн. евро олади  2 12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  6 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  4 11:29БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"  17

Футбол клубларида мухлислар билан ишлашнинг янги услублари жорий этилади Новости

Футбол клубларида мухлислар билан ишлашнинг янги услублари жорий этилади

Маълумки, Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида Мухлислар билан ишлаш ва спорт тадбирларини ўтказиш бўлими ташкил этилган.

Маълумки, Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида Мухлислар билан ишлаш ва спорт тадбирларини ўтказиш бўлими ташкил этилган.

Мазкур бўлим ўз олдига футбол клубларининг мухлислар билан ишлаш фаолиятини такомиллаштириш, стадионларда мухлисларга яратиладиган шароитларни янада яхшилаш, мухлислар билан ишлашнинг янгича услубларини жорий этиш орқали мухлисларни стадионга қайтариш ҳамда футбол клублари мухлислари сафини янада кенгайтириш ишларини янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Юқоридагиларни амалда тадбиқ қилиш мақсадида, Мухлислар билан ишлаш ва спорт тадбирларини ўтказиш бўлими вакиллари Республика бўйлаб футбол клублари мухлислари билан учрашишни режалаштирилган.  

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 17–20 январь кунлари бўлими ходимлари Фазлиддин Хожимуҳамедов ва Азиз Паттахов Фарғона ва Наманган вилоятларига ташриф буюриб, “Навбаҳор”, “Нефтчи”, “Цементчи” ва “Қўқон-1912” клублари мухлислари билан учрашади.  

Ташриф давомида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси вакиллари мухлисларга ташкилот томонидан белгиланган вазифаларни етказади ҳамда ишқибозларга яратилган шарт-шароитни ўрганиб чиқади.

Ташриф якунида, футбол клублари томонидан мухлислар билан ишлашни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.

PFL.UZ

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика