RU

Последние новости

08:26Греция терма жамоаси аъзоси уйидан ўлик ҳолда топилди  0 08:00ЖЧ саралаш. Бугун терма жамоамиз Эронга қарши баҳс олиб боради  8 00:35Жюль Кунде терма жамоа йиғинларидаги образи бўйича бирдирилган танқидларга жавоб берди  2 23:55Иньеста "Барса" ва "Реал" рақобати чўққига чиққан пайтда Испания термасидаги муҳит ҳақида гапирди  0 23:26Эрлинг Холанд Габриэлнинг бошига тўп улоқтирганидан афсусланмаслигини айтди  1 22:38Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўтказган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  11 22:19Дисквалификация муддати қисқарган Поль Погбанинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  3 21:38Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" машғулот базасида баланд девор қурдирди. У машғулотларини бегона кўзлардан беркитмоқчи  10 21:10Жозе Моуринью Арда Гюлерни жамоасига олиб келмоқчи  4 20:47Россия термаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйин ўтказмайди. Ўйинчилар очиқ машғулот ўтказиб, клубларига қайтишади  14 20:21Расман: "Сўғдиёна" жамоанинг асосий ўйинчиси билан шартномани узайтирди  5 19:56Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда  6 19:31Шайхлар "Сент-Жеймс Парк" стадионини реконструкция қилиш учун 1 млрд фунт сармоя киритади  1 19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  1 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  26

"Футбол кимнидир кўз ёшига, кимнидир жабр кўришига, кимнингдир боши ёрилишига ёки қони тўкилишига арзимайди" Новости

"Футбол кимнидир кўз ёшига, кимнидир жабр кўришига, кимнингдир боши ёрилишига ёки қони тўкилишига арзимайди"

Футболда оддий қоида бор – ғалаба қозониш учун рақибдан кўра бир гол кўпроқ уриш керак. Бўлди.

Буни кеча ПСЖ эплади. Буни “Навбаҳор” ҳам “Локомотив” билан ўйинда эплаган эди. Худди кечагига ўхшаш ҳолат учун “Навбаҳор” иккита пенальти тепган эди ўшанда. Лекин, негадир ўшанда “Локо” расмийлари рақиб футболчиларини “беғараз” деб сўкмаган, рақиб жамоасини кийим алмаштириш хонасигача таъқиб қилмаган, мухлислари эса ВАР машинасига ҳужум қилишмаган, майдонга турли буюмларни улоқтиришмаган эдилар. Бир хил вазият, лекин икки хил фикр. Менимча, “Локо”да клуб имиджи учун қайғурадиганлар кўпроқ.

Фирдавс Норсафаров балки фаолиятидаги энг қийин қарорни танлагандир. Билмадим. Аммо, ушбу энг қийин қарор тўғри қарор бўлгани унинг ютуғи. Кўпчилик Фирдавс нотўғри қилди, ўйин сўнгида бундай ҳолат учун бермаслиги керак эди, ўрнида мен бўлсам бермас эдим деяпти. Шарҳловчилар, мутахассислар, ОАВ вакилларидан эшитдим – “мен бўлганимда бермас эдим”. Ўйин якуни, стадион лиқ тўла мухлислар ва яна шу каби асосланмаган асослар. Тўғри, сиз бермасдингиз, мен ҳам бермас эдим. Чунки бизни йўқотадиган нарсамиз йўқ, Фирдавсда эса бор. Бир хато қарор туфайли кейинги фаолияти шубҳа остида қолган, бир хато туфайли четлатилган ва кейинги фаолиятига албатта қаттиқ таъсир ўтказадиган ҳакамларни кўрдик. Фирдавс 5 дақиқа ичида фаолиятидаги энг муҳим қарорлардан бирини танлади. Ўйлашимча, тўғри қарор танлади. Бунинг учун уни олқишлайман. Унинг бошқа ҳамкасблари ҳам босимдан чўчимасдан тўғри қарор қабул қилиш мумкинлигини билишди.

Наманган халқи футболни бошқача яхши кўради. Биламиз. Ишонинг, мен ҳам “Навбаҳор” чемпион бўлишини, умуман пойтахт жамоаларидан бошқа кимдир чемпион бўлишини истайман. Ишонинг, шундай бўлиши, бу – футболимиз ютуғи. Мен ҳам шундай бўлишини, “Навбаҳор” ёки АГМК чемпион бўлишини, “Сўғдиёна” ва “Қўқон” ОЧЛда ўйнашини истайман. Лекин, бундай шармандагарчилик эвазига эмас. Фарғонада бир марта дунёга шарманда бўлганимиз етади. Наманган аҳлидан илтимос қиламан. Сизларники ортиқча. Футболга ҳаммамиз мухлисмиз. Футбол эса, менинг фикримча (қўшилмасликка ҳаққингиз бор) кимнидир кўз ёшига, кимнидир жабр кўришига, кимнингдир боши ёрилишига ёки қони тўкилишига арзимайди. Агар “Навбаҳор” буни тўхтата олмаса кимдир жабр кўради. Жисмоний ва руҳий томондан. Ўзбекистон футболи имиджига эса яна қарсаклар чалинади. Четда, дунёда.

Бизга шу керакми?


Шерзод Ражабов




Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика