RU

Последние новости

12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  3 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  2 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  11 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  1 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  5 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6

Футбол ҳакамлари академияси ташкил этилади Новости

Футбол ҳакамлари академияси ташкил этилади

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

"Ўзбекистонлик футбол ҳакамлари ҳар доим Осиё миқёсида юқори мавқега эга бўлиб келган. Жаҳон чемпионатларида ҳакамлик бўйича рекордлар, Осиё Кубокларининг ҳал қилувчи ўйинларини бошқариш, қитъа ва жаҳон миқёсида энг яхши ҳакамлик бўйича индивидуал совринларни қўлга киритиш каби ютуқларни эслаб ўтиш мумкин. Бугунги кунда ҳам ҳакамларимиз халқаро мусобақаларда мунтазам иштирок этиб келмоқда.

Бир неча авлод давомида шаклланган ҳакамлик мактабини янада мустаҳкамлаш, ёш ҳакамларга профессионал даражада билим ва кўникмалар бериш, ҳакамлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш орқали иш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошида Ҳакамлар академияси ташкил этилмоқда.

Ушбу академияга халқаро тажриба асосида фаолият юритиб, футболчилик фаолиятини турли сабабларга кўра якунлаган, жисмонан етук, футбол бўйича етарли билимга эга ҳамда чет тилларини биладиган ёшлар жалб этилади.

Мамлакатимизнинг энг тажрибали реферилари, устоз-мураббийлари ва ФИФА инструкторлари ёш авлодни ҳар томонлама кучли, билимли ва профессионал мутахассис сифатида тайёрлашга хизмат қилади.

ЎФА расмий саҳифалари орқали яқин кунларда академия томонидан бошланадиган танлов ва ундаги талаблар ҳақида батафсил маълумот берилади", – дейилади хабарда.

ВИДЕО. Ўзбек ҳакамлигидаги икки хил стандартлар ҳақида катта интервью

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика