RU

Последние новости

08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  2 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  2 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  35 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  2 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  10 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  24 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0

Фрэнк Лэмпард “Бавария” билан ўйиндан сўнг: “Жиддий сабоқ олдик” Новости

Фрэнк Лэмпард “Бавария” билан ўйиндан сўнг: “Жиддий сабоқ олдик”

Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган “Челси” – “Бавария” (0:3) учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Фрэнк Лэмпард ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Асосий хатоларимиз майдонда жуда ҳам кўп бўш зоналар қолдирганимиз сабаб келиб чиқди. Кучни тўғри тақсимлай олмадик. “Бавария”нинг имкониятларини етарлича ўрганиб чиққандим, бироқ улар кеча икки баробар зиёд потенциалда ўйнашди. Шогирдларим барибир асосий эътиборни Левандовскига қаратишди. Натижада Гнабри кўп вазиятларда очиқ қолдирилди ва жазоландик. Иккинчи қаватдаги курашларда ҳам деярли ютқаздик. Меҳмонда бўла туриб улар жуда эркин ўйнашди. Айниқса, шогирдларимнинг тўп учун яккама-якка курашларда охиригача бормаганлиги менга ёқмади. Кетма-кет киритилган голлар жамоа руҳиятига салбий таъсир қилди. Шундан кейин улар ўйнамай қўйишди. 

Ҳакамлар борасида эътирозим йўқ. Учрашув бошидан охиригача адолатли бўлди дейишим мумкин. “Челси”дек клубнинг бир неча йиллардан буён шу плэй-офф босқичидан узоққа бора олмаётгани ачинарли ҳол. Лондоннинг ўзидаёқ жиддий сабоқ олдик, барчамиз учун оғир кеча бўлди. Кейинги ўйинга голлар ҳисоб-китобини қилиш учун бормаймиз. Ҳозир буни ўйлаганим йўқ. Шунчаки, инглизча футболни кўрсата олсак, ҳаммаси яхши томонга ўзгариши мумкин”, - дейди лондонликлар устози.

Эслатиб ўтамиз, бу жамоалар ўртасидаги жавоб баҳси 19 март куни Мюнхендаги “Аллианц Арена” стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика