RU

Последние новости

10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  1 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  3 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  5 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  41 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0

Фрэнк Лемпард “Бавария” билан ўйиндан олдин: “Биз аутсайдер эмасмиз” Новости

Фрэнк Лемпард “Бавария” билан ўйиндан олдин: “Биз аутсайдер эмасмиз”

Чемпионлар лигаси нимчорак финал дастлабки учрашуви доирасидаги “Челси” – “Бавария” ўйини олдидан ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Фрэнк Лэмпард ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу катта ўйин. Балки, рақиб жамоада биздан кўра кўпроқ истеъдодли футболчилар бордир, халқаро майдонларда ҳам яхшироқ натижаларга эришишгандир. Мухлисларнинг билдираётган фикрлари ҳам “Бавария”ни яққол фаворит сифатида кўрсатмоқда.  Демак, камчиликларимиз кўп. Бунинг устига бир нечта асосий ўйинчиларимиз жароҳат сабаб майдонга туша олмайди.  Рақибларимиз ўйинини анча яхши биламан. Улар тўп назоратини узоқ ушлай олишади. Таркиб ҳам бир неча йиллик.  

Лекин менинг мураббий сифатидаги вазифам нафақат идеал тактика ишлаб чиқиш, балки керакли руҳий кўрсатмаларни бериб боришим ҳам керак. Унутмаслик керак, бу баҳс икки ўйиндан иборат. Шунинг учун ҳар қанақасига ҳам бўш зоналар бўлиши аниқ. Бу баҳсни ўша битта-иккита зарбалар ҳал қилиб қўйиши мумкин. Лекин биз бугун “Стемфорд Бридж”да ўйнаймиз. Бу устунлик дегани. Сен қачон кучли жамоалар билан ўйнасанг, улардан плюс томонларни ўрганишни ҳам билишинг керак. Улар сенга тажриба тўплашда ёрдам беради”, - дейди лондонликлар устози.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” - “Бавария” учрашуви тунда Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади. 

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика