RU

Последние новости

13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  0 13:18Суперлига. Плей-офф: "Арал" – "Бухоро". Таркиблар маълум   4 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  12 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  15 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1

Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди Новости

Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди

Уругвай терма жамоаси дарвозабони Франко Исроил Ўзбекистон устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:1) ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен учун ўйиндаги энг қийин вазият бурчак зарбаси амалга оширилган лаҳза эди. Шомуродовнинг иккинчи бўлимда боши билан йўллаган зарбаси ҳам хавфли эди, бироқ у инстинктив, реакция асосида содир бўлди. Бурчак зарбаси тўпнинг траекторияси туфайли мураккаброқ эди, уни қайтариш учун қандай ҳаракат қилиш, орқада кимдир борми йўқми каби нарсаларни ҳисобга олиш керак. Бошқа ҳолат эса кўпроқ рефлекслар билан боғлиқ, у табиийроқ содир бўлади, унга алоҳида тайёргарлик кўриш шарт эмас.

Ўйин назоратимиз остида эди. Ўтказиб юборилган гол туфайли сўнгги дақиқалар мураккаб ўтди. Ўша вазиятда офсайд бўлганми-йўқми билмайман, лекин бундай ҳолатлар учраб туради. Тўп ўтказиб юбормаслик, айниқса, дарвозабон учун жуда муҳим, бахтимизга ғалаба қозондик, энг асосийси шу", деди 25 ёшли футболчи.

Рейтинг: +1   

Комментарии

+1   
14 окт 13:46:47
Futbol Uchun
Уругвайликлар ҳам қийналди демак биз тўғри йўлдамиз.Аслида озгина омадимиз келса ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди.Нимагадур 2 тайм бошида 10-15 минут концентрацияни йўқотдик Уругвай шундан фойдаланиб қолди бошқа пайт тенг ўйин бўлди.
+1   
14 окт 13:01:23
Zohidjon Usarov
Уругвай Узбекистонга солиштирганда майдони 4 баравар кичик,ахолиси 11 баравар оз экан.Энг асосийси коррупция жуда паст даражада, демократия юкори даражада экан жанубий америка давлатлари ичида хулоса узингиздан.
   
15 окт 09:13:07
safo78
Ответ на комментарий пользователя Sherzodjon Abdullayev
Худди шундай Уругвайни биринчи голиям химоланмас эди
Туғри
   
14 окт 13:50:07
Sherzodjon Abdullayev
Ответ на комментарий пользователя safo78
Агар вар бўлганида гол аниқ хисобга олинмас эди
Худди шундай Уругвайни биринчи голиям химоланмас эди
   
14 окт 13:05:18
safo78
Агар вар бўлганида гол аниқ хисобга олинмас эди
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика