RU

Последние новости

08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  0 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  0 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  194 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8

Фозил Мусаев: "Турон" Суперлигада кучли учликка киришни мақсад қилган" Новости

Фозил Мусаев: "Турон" Суперлигада кучли учликка киришни мақсад қилган"

"Турон" жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибини бир нечта тажрибали футболчилар ҳисобига кучайтирмоқда.

Кўпчилик мухлисларга яхши таниш бўлган Фозил Мусаев ҳам янги мавсумни яйпанликлар сафида бошлайди. Бугун бўлиб ўтган АГМКга(1:1) қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг ярим ҳимоячининг фикрлари билан қизиқдик.

"Турон"га ўтишим кўпчилик учун кутилмаган бўлиши мумкин. Лекин, мен буни нормал ҳолат сифатида қабул қилдим. Ўз мақсадларига эга клуб. Гарчи, Суперлигада дебют қилаётган бўлсакда турнир жадвалида кучли учликка кириш вазифаси қўйилди. Кўпчилик ишонмаслиги мумкин. Мавсум якунида нима бўлишини кўрамиз. 

Клубнинг олдига қўйган мақсади, футболчиларга яратиб берилаётган шароитлар, мураббийлар штаби, ташкилий ишлардаги проффессионаллик каби омиллар бу жамоани танлашимда муҳим аҳамият касб этди. 

"Ҳоким кубоги"да жамоа сафида майдонга тушдим. Бироқ, жароҳат олдим. Дастлаб, бошим ёрилди. Сўнг оёғим лат еди. Умуман олганда мослашиш қийин бўлаётгани йўқ. Чемпионат баҳслари бошлангунига қадар вақт бор. Шу боис тикланишга улгураман, деб ўйлайман",- дейди Мусаев.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика