Флорентино Перес "Реал" президенти вазифасини тарк этмоқчи
17 фев 2017 13:14
Новости
Флорентино Перес "Реал" президенти вазифасини тарк этмоқчи
"Реал" президенти Флорентино Перес ўз вазифасини тарк этиш ҳақида ўйлаб қолди.
Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби" раҳбарияти ушбу жойни эгаллайдиган ўринбосар қидирмоқда. Бундан ташқари, ўринбосар клуб қоидаларига риоя қилиб, "Сантьяго Бернабеу"даги рекнострукция ишларини давом эттириши керак.
Флорентино Перес 2000 йилда "Реал" президентига айланган. Ўшанда у Лоренсо Сансни сайловларда мағлуб этган.
"Реал" Перес даврида Испания чемпионати (2000/01, 2002/03, 2011/2012), Чемпионлар лигаси (2001/02, 2013-14, 2015-16), клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати (2014, 2016) ғолибига айланган.
Комментарии