RU

Последние новости

19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  2 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  6 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  7 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  7 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  6 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  12 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  5 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  4

FIFA.com: Ўзбекистонлик ўсмирларда ишонч кучли Новости

FIFA.com: Ўзбекистонлик ўсмирларда ишонч кучли

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси БААдаги жаҳон чемпионатига юқори мақсадларни кўзлаб ташриф буюрди.
Бу жамоа 2011 йил Мексикада ўтказилган мундиалда чорак финалгача борганди. Мана кетма-кет иккинчи бор “Оқ бўрилар” чорак финалга чиқишга яқин туришибди. Бунинг учун Гондурас мағлуб этилса кифоя.

Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби Гондурас футбол оламида жарангдор номга эга эмас. Улар ўзлари учун янги тарих ёзишга ҳаракат қилишяпти. Ўзбекистон ўсмирлар термаси бош мураббийи Дилшод Нуралиевнинг айтишича, Гондурас билан ўйинда анча эҳтиёт бўлиб тўп суриш лозим. Чунки бир қарашда машҳур бўлмаган жамоадан ҳар нарса кутиш мумкин.

“Гондурас – тезкор ўйинчиларга эга жуда яхши жамоа, - дейди Нуралиев. – Биз уларнинг ўйинини кўрдик ва рақиб ҳақида маълум тасаввурга эгамиз. Ўйлайманки, ўйин ҳеч бир томон учун осон кечмайди”.

Маълумки, бугунги учрашувни асосий футболчилардан бири Жамшид Болтабоев ўтказиб юборади. Гондурас сафида эса йўқотишлар йўқ. Болтабоев ФИФА расмий сайти вакили билан суҳбатда шундай деди: “Гондурас – яхши жамоа. Биз уларнинг БААга қарши баҳсини кўрдик. Улар кучли футбол намойиш этишади, лекин биз ҳам қараб турмоқчи эмасмиз. Албатта, бу ўйинда иштирок эта олмасликдан афсусдаман, лекин жамоадошларим менсиз ҳам ғалаба қозонишни уддалай олишади деб ўйлайман”.

Ўзбекистон ўсмирлар термаси гуруҳ ўйинларида атиги битта гол ўтказиб юборди ва бу борада энг яхши кўрсаткични қайд этди. “Биз ҳар бир ўйинда ҳимояни унутмаган ҳолда тўп суряпмиз, - дейди Дилшод Нуралиев. – Агар рақибга тўп киритиш имконини бермасак, бизда гол уриш варианти юзага келади. Ҳозирча ҳаммаси шундай давом этмоқда ва ўйлайманки, бундан кейин ҳам шундайлигича қолади. Хорватия билан ўйиндан сўнг йигитларни алоҳида табриклаб қўйдим, чунки улар ҳамма айтганларимни қилишди. Футболда ҳеч нарса кафолатланган эмас. Ҳаммаси бажараётган ишингга ва футболчиларга қанчалик ишонишингга боғлиқ. Шу боис ҳам биз фақат олға қараб давом этяпмиз”.
 
Хайрулло Холиқов тайёрлади
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика