RU

Последние новости

21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  3 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  1 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  3 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  5 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  53 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  2 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  3 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  8 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  6

ФИФА футзал бўйича ЖЧ олдидан Ўзбекистондаги футбол инфратузилмасини ўрганиб чиқади Новости

ФИФА футзал бўйича ЖЧ олдидан Ўзбекистондаги футбол инфратузилмасини ўрганиб чиқади

Ўзбекистон сўнгги йилларда ФИФА ҳамда ОФК миқёсидаги нуфузли мусобақаларни юртимизда ўтказиш юзасидан катта қадамларни ташлади.

Бунинг натижасида мамлакатимиз ўтган давр мобайнида турли ёш тоифасидаги қитъа биринчиликларига мезбонлик қилди. Бу борада тўпланган тажриба кейинги турнирларга мезбонлик қилиш учун катта имкониятни тақдим этди. 

Хусусан, ФИФА Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Ўзбекистон футзал бўйича 2024 йилги Жаҳон чемпионати мезбони этиб белгиланди. 

"Ушбу нуфузли мусобақани юртимизда ўтказиш борасида Маҳаллий ташкилий қўмита томонидан ФИФАга мавжуд инфратузилма юзасидан маълумотлар тақдим этилди. Учрашувлар ўтказиладиган мажмуалар ва машғулот залларининг ФИФА талабларига, хусусан, халқаро стандартларга мувофиқлаштириш борасидаги ҳаракатлар бошланди. Ўз ўрнида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ФИФАга Жаҳон чемпионати ўйинларини ўтказиш мўлжалланаётган қуйидаги мажмуаларни тақдим этди:

"Ҳумо Арена" (турнирнинг очилиш ва финал учрашуви мазкур ўйингоҳда ўтказилиши режалаштирилмоқда), "Юнусобод" спорт мажмуаси, "Алпомиш" муз саройи, Миллий Гимнастика саройи, Фарғонанинг "САМО" спорт мажмуаси, Самарқанд Муз саройи, Бухоро ҳамда Андижондаги ареналар. 

Бундан ташқари, жамоалар машғулот ўтказишлари учун 10 га яқин мажмуа ва спорт заллари тақдим этилди.  

Бир неча кундан сўнг ФИФА вакиллари Жаҳон чемпионати олдидан Ўзбекистонда футбол инфратузилмасини ўрганиш, таҳлил қилиш ва хулосаларни бериш мақсадида юртимизга ташриф буюришади. Маҳаллий ташкилий қўмита ҳамроҳлигида мусобақага мезбонлик қилиши кутилаётган шаҳарлар билан танишадилар. ФИФА томонидан мажмуалар, машғулот заллари, меҳмонхоналар, аэропорт, вокзал ва йўллар талабга жавоб бериши ўрганилади ҳамда якуний хулоса тақдим этилади", – дейилади ЎФА хабарида.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика