RU

Последние новости

01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  0 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  1 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  0 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  1 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  74 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  3 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7

Февзи Давлетов: "Рақиб кўп вазиятларга эга бўлди, аммо Потапов жамоани қутқарди" Новости

Февзи Давлетов: "Рақиб кўп вазиятларга эга бўлди, аммо Потапов жамоани қутқарди"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Насаф" - "Сурхон" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимда жуда кўп хатоларга йўл қўйдик. "Насаф" эса хатоларни кечирмайдиган жамоа. Рақиб кўп вазиятларга эга бўлди, аммо Потапов жамоани қутқарди. Ўтказиб юборган голимизда, айнан ҳимоячилар Потаповга ёрдамга келиши керак эди. Танаффусдан кейин эса ўзгаришларга қўл урдик. Ҳужумга ўтишга ҳаракат қилдик, аммо қизил карточкадан сўнг агрессивроқ ўйнашимиз керак эди. Иккита ёки учта вазиятларга эга бўлдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Ушбу жабҳада яхшироқ ишлашимиз керак экан. "Насаф" жуда яхши ҳимояланди" - дея фикр билдирди Февзи Давлетов бугунги баҳс ҳақида.


- "Сурхон" бугунги ўйинда ўз олдига қандай мақсад қўйган эди?

- Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни кўзлаймиз. Бугунги учрашув ҳам бундан истисно эмас.

- Ўтган мавсумда "Сурхон" жамоасининг ҳужум чизиғи анча яхши эди. Жорий мавсумда эса жамоа ҳужумда муаммоларга дуч келаётгандек...

- Ҳа, бизга агрессия етишмаяпти.

- Ўтган турда Потапов майдонга қайтди ва "Сурхон" ғалаба қозонди. Бугун эса у жамоани кўп маротаба қутқарди. Дастлабки уч турда у нега захирада қолиб кетди?

- Артём январь ва февраль ойларини жароҳат туфайли ўтказиб юборди ва шу сабабли мавсумга тўлиқ тайёргарлик кўра олмади. Ундан олдинги ўйинларда эса қандай голлар ўтказиб юборганимизни кўрдингиз. Йўқ жойдан хатоларга йўл қилдик ва голлар ўтказиб юбордик. Бугун Артём жамоани қутқарди.

- Биринчи бўлимда жамоангиз чиройли футбол намойиш этди, танаффусдан кейин эса вақтини чўзиш ва шунга ўхшаш жамоага ярашмайдиган ишлар кузатилди. Бундай ҳолатлар рўй беришига бош мураббийнинг кўрсатмалари сабаб бўлдими?

- Йўқ, албатта. Бундай ҳолат ҳиссиётлар сабабли.

- Бугунги ҳакамликни қандай баҳолайсиз?

- Ҳакамларнинг қарорига баҳо берадиган комиссия бор. Мен фақатгина ўз жамоамнинг ўйини ҳақида гапиришим мумкин.

- Ҳамиджоновга сариқ карточка кўрсатилган вазиятда сиз футболчига тинчлан дегандек кўрсатма бердингиз. Футболчи эса сизга нисбатан кескин эътироз билдирди. Шундан сўнг футболчи захирага олинди. Ҳамиджоновнинг реакциясини қандай қабул қилдингиз?

- Унинг ўтган мавсумдаги ҳаракатларини ҳам кўрган эдингиз. Ҳакам карточка кўрсатмоқда, бундай вазиятда четда ўтиш керак. Қўшимча гап-сўзнинг нима кераги бор. У эмоцияларга берилиб кетди. Иккинчи сариқ карточкани ишлаб олмаслиги учун захирага олдик. Ўтган мавсумда у қизил карточка олган эди, эсингизда бўлса.



Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика