RU

Последние новости

22:19Дисквалификация муддати қисқарган Поль Погбанинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  1 21:38Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" машғулот базасида баланд девор қурдирди. У машғулотларини бегона кўзлардан беркитмоқчи  4 21:10Жозе Моуринью Арда Гюлерни жамоасига олиб келмоқчи  1 20:47Россия термаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйин ўтказмайди. Ўйинчилар очиқ машғулот ўтказиб, клубларига қайтишади  5 20:21Расман: "Сўғдиёна" жамоанинг асосий ўйинчиси билан шартномани узайтирди  4 19:56Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда  3 19:31Шайхлар "Сент-Жеймс Парк" стадионини реконструкция қилиш учун 1 млрд фунт сармоя киритади  0 19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  0 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  17 18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   9 18:13Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"  3 17:39ПСЖда можаро: футболчилар Луис Энрикенинг тактикасидан норози  1 17:12Сердар Азмун: "Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди"  44 16:58Икки турда максимал натижа: Эрон устидан тарихий ғалабага эришамиз(ми)?  10 16:36"Барселона" Войцех Шенснини Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказди  2

Февзи Давлетов: Футболчиларнинг ҳаракатидан қониқдик, уларга ортиқча эътирозим йўқ Новости

Февзи Давлетов: Футболчиларнинг ҳаракатидан қониқдик, уларга ортиқча эътирозим йўқ

АГМК ва «Металлург» ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал учрашувидан (4:3) сўнг, меҳмонлар катта мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Умуман олганда, ўйиндан аввал тахмин қилганимиздек қийин баҳс бўлди. Рақиб анча кучли. Биринчи бўлимда олдинда бораётган вақтимизда бир нечта керак бўлмаган хатоларга йўл қўйдик. Болаларнинг ҳаракатидан қониқдик, уларга ортиқча эътирозим йўқ. Сўнгги голда жарима майдончамизнинг ичида футболчимиз йиқилиб тушди ва хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Қолган вазиятларда футболчиларимиз яхши ҳаракат қилишди. Қийин мавсумда футболчилар яхши ҳаракат қилишди ва уларга бу учун миннатдорчилик билдираман.

Кубок учун тўртта жамоа қолди. Сизнингча қайси жамоанинг чемпион бўлишга имконияти кўпроқ?

Қуръа ташланмагунга қадар нимадир дея олмайман. Қуръадан сўнг барчаси ҳал бўлади. Бироқ «Пахтакор» финалга йўл олса керак. Иккинчи финалчини эса қуръадан сўнг тахмин қилсак бўлади.

«Металлург» учун мавсум якунланди. Жамоанинг келаси йил учун режалари қандай? Қайси позицияларни кучайтиришни режа қилгансизлар?

Ҳозирча барча ишлар олиб борилмоқда. Албатта кейинги мавсум учун янги ўйинчилар келади. Лекин биринчи навбатда якунланган мавсумда қилинган ишларни кўриб чиқиб, хато қилинган жойларни кўриб олишимиз керак.

Ўзбекистонда футболчилар қишда расмий ўйинларда иштирок этишмасди. Асосан ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишган. Шуни инобатга олган ҳолда, футболчиларни тайёрлаш қанчалик қийин кечмоқда?

Тўғри қишда асосан машғулотлар олиб борардик. Кубок баҳслари чўзилиб кетди ва шу сабабли футболчиларни тайёрлаш анча қийин кечди.



Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика