RU

Последние новости

12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  0 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  8 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   5 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  9 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  4 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5

Фарҳод Соҳибжонов: "Иккинчи даврани бундан ҳам яхшироқ ўтказамиз, деган умиддаман" Новости

Фарҳод Соҳибжонов: "Иккинчи даврани бундан ҳам яхшироқ ўтказамиз, деган умиддаман"

"Андижон" футбол клуби иккинчи даврага тайёргарлигини бошлади.

"Тожикистонда ўтаётган йиғин мавсумнинг иккинчи қисми учун жуда муҳим ҳисобланади. Шу сабабли футболчилар машғулотларда зўр бериб ишлашмоқда", - деб ёзади клуб матбуот хизмати.  

Жамоанинг истеъдодли ўйинчиларидан бири Фарҳод Соҳибжонов эса “Андижон” клуби матбуот хизматига тайёргарлик, биринчи даврадаги таассуротлар ва иккинчи давра олдидан нималарни кўзлаётгани ҳақида гапирди. 

-  “Андижон”нинг иккинчи даврага тайёргарлиги Тожикистонда бошланди. Барчаси сиз учун қониқарли кечяптими?
-  Ҳа, тайёргарлигимизни бошлаб олдик. Бу ердаги шароитлар яхши, кўнглимиз тўляпти.

-  Айтинг-чи, биринчи даврадан ҳар жиҳатдан қониқдингизми?
-  Ҳа, менимча, мухлисларимизни ҳам кўнгли тўляпти, деб ўйлайман. Иккинчи даврани ҳам мана шундай руҳда ва бундан ҳам яхшироқ ўтказамиз, деган умиддаман. Уй ўйинларимизда ишқибозларимиз янада кўпроқ бўлса, биз футболчиларга далда бериб туришади ва бундан ҳам зўр ўйинлар кўрсата оламиз. 

-  Умуман олганда, иккинчи даврадан нима кутяпсиз?
-  Иккинчи даврада кўпроқ голлар уриб, голли пасларни амалга ошириб, жамоамнинг ғалабаларига ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. 

-  Ёзги йиғиндаги асосий эътибор нимага қаратиляпти?
-  Ёзги тайёргарликда эътиборимиз кўпроқ чидамлилик, техника ва тактикага қаратилган. Бир қатор ўйинчиларимиз жароҳатдан кейин энди қайтишди. Уларга тезроқ спорт формасига тушиб олишларини тилаб қоламан. Яна бошқа жароҳат олган жамоадошларимиз ҳам бор ва уларга соғлик тилаб, тезроқ сафимизга қайтишини истайман. Биз бир жамоамиз!

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика