RU

Последние новости

07:30Расман. "Ал Насср" яна бир юлдузни ўз сафига қўшиб олди  0 07:05Суперлига. "Пахтакор" "Сўғдиёна" жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди, Алижонов эса шедевр гол урди  0 02:50Иброҳим Ибрагимов: "Сўғдиёна"нинг нозик томонларини ўрганиб чиққандик"  2 02:15Францияда ҳам чемпионат старт олди  0 01:57АПЛ старт олди: "Ливерпуль" мавсумни қийин ғалаба билан бошлади  25 01:33Башар Ресан: "Бу ғалабали йўлни "Андижон"га қарши ўйинда ҳам давом эттирмоқчимиз"  3 01:20"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Ноттингем"га ўтиши мумкин  0 01:00"Ал Ҳилол" қачон Қаршига келади? "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги тақвими маълум  3 00:49Уго Экитике - АПЛнинг 2025/26 йилги мавсуми илк голи муаллифи!  1 00:32"Байер" Эрик тен Хаг қўл остидаги илк расмий ўйинида йирик ғалаба қайд этди  2 00:06ЛаЛига қайтди! Илк ўйинда Мадрид жамоаси Каталонияда ғалабага эришди  1 23:57Жованни Леони дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди  1 23:40Ханс-Дитер Флик: "Учта соврин - бошланиш ҳолос"  8 22:59Иван Бошкович: "Бугун биз яхши рақибга мағлуб бўлдик, бундан трагедия ясаш керак эмас"  3 22:30"Ливерпуль" 18 ёшли ҳимоячини 35 миллион еврога сотиб олди  0

Фарҳод Нишонов Непалга қарши 6:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин: "Асосий ўйинлар ҳали олдинда" Новости

Фарҳод Нишонов Непалга қарши 6:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин: "Асосий ўйинлар ҳали олдинда"

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов кечаги Непалга қарши кечган баҳсдан сўнг (6:0) ўз фикрларини билдирди.

"Непалга қарши ўйин яхши ўтди. Режаларимизни барчаси амалга ошди. Биринчи ўйин билан таққослаганда деярли бутун таркибни алмаштирдик, чунки ҳар икки кунда майдонга тушяпмиз. Иккита ўйинда икки хил таркиб билан ҳаракат қилдик ва бу ўйин сифатига таъсир қилгани йўқ. Камбоджа билан ҳам, Непал билан ҳам майдонга тушган футболчилар ўзларининг энг яхши сифатларини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Бизнинг йигитлар Непал футболчиларидан ақллироқ, техник жиҳатдан кучлироқ ва тезроқ экани кўриниб турди.

Олдинда асосий ўйинлар кутиб турибди. Мезбон Хитой Тайпеи, кейин Баҳрайн билан баҳсларга тайёргарликни бошлаб юбордик. Бўшашишга ҳаққимиз йўқ", - деди Фарҳод Нишонов championat.asia сайтига.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-20 терма жамоаси навбатдаги баҳсни 27 сентябрь куни Хитой Тайпеига қарши ўтказади. Ўзбекистон иккита ўйинда 6 очко тўплаб гуруҳда якка пешқадам бўлиб турибди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика