RU

Последние новости

08:08МЮ раҳбарлари тен Хаг борасида бир қарорга кела олишмади  0 07:33Салоҳ ва де Брюйне келаси мавсум жамоадош бўлишлари мумкин  0 02:09Мутолаа учун. Шомуродов ўйнаётган "Рома" очко йўқотди: А Сериянинг 7-тур якунлари  1 00:45Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилади. Тақвим маълум  1 00:15Уэйн Руни Англия терма жамоасининг энг яхши ўйинчиси кимлигини айтди  6 23:28Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Элдор Шомуродов билан кичик интервью  1 22:46Андрес Иньеста 2010 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди  11 22:05Ҳарри Магуайр бир неча ҳафтага сафдан чиқди  0 21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  8 21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  1 20:38Шомуродов, Ўрунов, Юсупов, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам машғулотларга киришди ГАЛЕРЕЯ  30 20:11Мбаппе – "Реал"нинг сентябрдаги энг яхши футболчиси  3 19:33Гравенберх: "Слот ўз кучимга ишонишимга ёрдам бермоқда"  0 19:03Элдор Шомуродов: "Эронга қарши ўйин, Қирғизистонга қарши баҳсдан осонроқ бўлади"  33 18:31ПРО-Лига. "Қўқон-1912"га қарши баҳсда "Машъал" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  8

Фарҳод Бекмуротов: "Ўзимни кучлироқ жамоада синаш истаги туғилди. Андижонлик мухлислар доимо қалбимда қолади" Новости

Фарҳод Бекмуротов: "Ўзимни кучлироқ жамоада синаш истаги туғилди. Андижонлик мухлислар доимо қалбимда қолади"

"Андижон" жамоасининг сардори ва етакчиси Фарҳод Бекмуротов жамоасини ўзгартирди.

Футболчи кейинги мавсумдан эътиборан "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилади. Биз янги жамоага ўтган Фарҳод Бекмуротовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Андижон" жамоасида 2014 йилдан бери тўп тепиб келаётган эдим. Тўғриси тарк этиш бироз қийин бўлди. Кетишимнинг бирдан-бир сабаби ўзимни кучлироқ жамоада синаб кўришни ўйладим. Мухлисларга катта раҳмат айтаман, етти йил ичида иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демасдан қўллаб-қувватлашди. Улар доимо қалбимда қолади. Насиб қилса бир кун келиб қайтаман. Доимо соғ ва саломат бўлишларини, севимли жамоамизни олқишлашдан чарчамасликларини тилаб қоламан. 

Ҳа бошқа жамоалардан ҳам таклифлар тушгани рост. Қўнғироқ қилишганида тўғри тушунтириб узуримни айтиб қўйдим. Таклиф учун барчаларига миннатдорчилик билдираман, мени тўғри тушунишди деган умиддаман. "Қўқон-1912"га Бахтиёр ака Ашурматов чақирдилар. Эндиликда мақсадим ўзимнинг имкониятларимни кучли клубда синаб кўриш ва жамоага юқори ўринларни эгаллашига қўлимдан келганича ёрдамлашиш",- дейди Бекмуротов.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика