RU

Последние новости

17:12Сердар Азмун: "Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди"  9 16:58Икки турда максимал натижа: Эрон устидан тарихий ғалабага эришамиз(ми)?  4 16:36"Барселона" Войцех Шенснини Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказди  1 16:07"Коринтианс" молиявий муаммолар гирдобида: Депай Бразилияни тарк этиши мумкин  0 15:38"Бавария" Мусиала билан шартномани янгилаб қўймоқчи  0 15:07"Ливерпуль" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  2 14:40"Арсенал" "Лейпциг" ҳужумчисини сотиб олиш режасидан воз кечмаган  0 14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  8 13:49"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи  1 13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"  17 12:55Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди  0 12:25Клопп футболга қайтмоқда!  4 11:53Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"  8 11:42Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"  15 11:20Ўзбекистон Эронга қарши қандай либосда ўйнаши маълум  4

Фарғонада катта футбол мавсумининг очилиши: Мўминжонов ва Кападзе дуэли ҳақида Новости

Фарғонада катта футбол мавсумининг очилиши: Мўминжонов ва Кападзе дуэли ҳақида

Номдор клублар, тантанали қуръа ташлаш маросими, янги мавсумдан камида 2та Суперлига йўлланмаси.

Ҳаш-паш дегунимизча 2021 йилги ПРО-Лига мавсумига ҳам старт берилди. Мусобақа ташкилотчиси томонидан эълон қилинган регламентга кўра, мавсум якунида ПРО-Лигада биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган икки жамоа тўғридан-тўғри Суперлига йўлланмасига эга чиқади. Учинчи ўринни қўлга киритган клуб эса Суперлигадан 12-ўринни эгаллаган жамоа билан ўтиш ўйинида майдонга тушади.




Фарғонада катта футбол мавсумининг очилиши

Йилдан-йилга мавқеъи тобора ортиб бораётган ва Суперлига даражасига яқинлашаётган ПРО-Лиганинг 1-турида, жорий мавсумда мазкур чемпионат доирасидаги илк ўйинда Илҳом Мўминжонов бош мураббийлигидаги "Нефтчи" клуби Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида Тимур Кападзенинг "Олимпик" жамоасини қабул қилди. Амалдаги тақиқ туфайли гарчи бу учрашувга мухлислар киритилмаган бўлса-да, минглаб футбол мухлислари ўйинни телеэкран қаршисида томоша қилишгани шубҳасиз. Шу куни "Нефтчи" - "Олимпик" учрашуви билан Фарғонада расман катта футбол мавсумига старт берилди. Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони ҳисобланмиш "Нефтчи" клубини қўллаб-қувватлаш учун "Истиқлол" стадионига етиб келган мухлислар гарчи ташқарида бўлса ҳам ўйинни ўтказиш учун майдонга йўл олган севимли жамоаларини олқишлаб кузатишга муваффақ бўлдилар.




Ўйин ҳақида

Учрашув аввалида "Истиқлол" стадиони узра Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янгради ва расман ПРО-Лиганинг янги мавсумига старт берилди. Чемпионатнинг илк учрашуви бўлганлиги туфайли ҳар икки жамоа вакиллари дастлабки дақиқаларни эҳтиёткорлик ва рақибни ўрганиш жараёнини амалга оширдилар.Таркиб жиҳатдан бир қатор маҳоратли футболчиларга бўлган "Нефтчи" ўйинни фаол ҳужумлар билан бошлади. Ўз майдонида мавсумнинг илк ўйинини ютишни астойдил истаган фарғоналикларда учрашувнинг биринчи бўлими давомида рақиб дарвозаси томон хавфли ҳужумларни ташкил этдилар. Айтиш жоиз бўлса "Нефтчи"нинг дастлабки бўлимдаги ҳужумлари кўпроқ ўнг қанотда ўйнаган Руслан Розиев орқали ташкил этилди.

Рақиб ўйинидан келиб чиқиб тактика танлагани кўриниб турган Тимур Кападзе шогирдлари дастлабки 45 дақиқалик мобайнида қарши ҳужумларда фаол бўлишди. "Олимпик" жамоасининг биринчи бўлим мобайнида рақиб дарвозасини ишғол этиш учун энг қулай имконияти 41-дақиқада юзага келди. Бу вазиятда тошкентликларнинг 9-рақамли ярим ҳимоячиси Тимур Мамасидиқов икки нафар "Нефтчи" ҳимоячисини ортда қолдирган холда дарвоза томон зарба йўллади. Фарғоналиклар посбони, тажрибали Акбар Тўраевнинг маҳорати жамоасини голдан сақлаб қолди. Шу тариқа биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолди - 0:0.

Иккинчи бўлим ҳам деярли биринчи бўлимдан фарқ қилмади. Фарғоналиклар кетма-кет ҳужумлар ташкил этади, "Олимпик" қарши ҳужум тактикасига асосланиб рақиб хатосини кутади. Амалга оширилаётган ҳужумлар самара келтирмаётганидан Илҳом Мўминжонов биринчи бўлимнинг энг фаол футболчиларидан бири Руслан Розиев ўрнига Сардор Абдунабиевни туширган бўлса, кейинроқ Собит Синдаров ўрнига тажрибали Шерзод Каримовни ўйинга ташлади. Ўзгаришлар ўз самарасини бериб "Нефтчи" ҳужумлари янада хавфли тус ола бошлади. Бироқ шу куни ҳар бир вазиятга хотиржамлик ва совуққонлик кўрсатган Тимур Кападзе шогирдлари кучли рақиб ҳужумларини бартараф этишга муваффақ бўлдилар. Натижа 90 дақиқа мобайнида дарвозалар дахлсиз қолди. Шу тариқа ҳар икки жамоа иккинчи тур олдидан ўз ҳисобига 1 очкони ёзиб қўйишга муваффақ бўлди.
 


Мураббийлар фикри: 


Илҳом Мўминжонов ("Нефтчи")



Тимур Кападзе ("Олимпик")



Про лига. 1-тур
22 март, душанба
НЕФТЧИ – ОЛИМПИК 0:0
Ҳакамлар:
Ғайрат Жўраев, Ислом Носиров, Абдуҳамид Абдураимов
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 2. Акмал Шораҳмедов, 7.Собит Синдаров (14.Шерзод Каримов, 69), 17.Абдуллох Олимов, 18.Шавкат Муллажонов, 21.Аъзам Алиев, 31.Сайдулло Раҳматов, 44.Дарко Станоевич, 71.Руслан Розиев (10.Сардор Абдунабиев, 59), 91.Марко Обрадович (11.Иззатилло Абдуллаев, 78), 99.Улуғбек Хошимов.
Захира: 1.Машҳур Муҳаммаджонов, 5.Дарко Станоевич (кичиги), 6.Худойшукур Сатторов, 33.Тоҳир Шамситдинов.

"Олимпик": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Элдорбек Бегимов, 6.Беҳзод Шамсиев, 9.Темур Мамасиддиқов, 10.Фарруҳбек Мухторов (15.Диёр Рамазонов, 79), 11.Отабек Жўрақўзиев (77.Муҳаммадқодир Раҳимберганов, 90), 17.Жалолиддин Содиов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 23.Абдурауф Бўриев (27.Жавоҳир Абдуалимов, 56), 37.Алишер Одилов.
Захира: 12.Владимир Назаров, 5.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 19.Достонбек Турсунов, 99.Муҳаммадали Ғиёсов. 

Огоҳлантиришлар: Шавкат Муллажонов 27, Абдурауф Бўриев 30, Аъзам Алиев 77, Сардор Абдунабиев 90. 



Нефтчи

ПРО лига. Тур 1

22/03/2021, 18:00

0
:
0
Завершен

Олимпик

45'
90'
26'  Шавкат Муллажанов
59'  Руслан Розиев (Сардор Абдунабиев)
69'  Собит Синдаров (Шерзод Каримов)
77'  Азам Алиев
78'  Марко Обрадович (Иззат Абдуллаев)
90'  Сардор Абдунабиев
29'  Абдурауф Буриев
56'  Абдурауф Буриев (Жавохир Абдуалимов)
79'  Фаррух Мухторов (Диёр Рамазонов)
90'  Отабек Журакузиев (Мухаммадкодир Рахимберганов)



Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика