RU

Последние новости

03:05ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб учрашувида "Байер"ни мағлубияга учратиб, чорак финалга йўл олди  10 03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  35 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   25 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  363 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  23 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  8 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  53 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  3 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4

Фалькао: "Мундиалда "янги Фалькао"ни кўрмадим. Ўзбекистонга яна келишни истайман" Новости

Фалькао: "Мундиалда "янги Фалькао"ни кўрмадим. Ўзбекистонга яна келишни истайман"

Футзал олами юлдузи, бразилиялик собиқ ўйинчи Фалькао сайтимизга интервью берди.

- Финал ҳақида қандай фикрдасиз?

- Менимча, барча кутган онларга етиб келдик. Бразилия ва Аргентина ўртасидаги ўйин мутлақо ўзгача якун бўлади. Бу икки жамоа футболда ҳам, футзалда ҳам абадий рақобатлашади. Бундай ўйинда, бундай финалда ўйнаш қандай бахт эканлигини тасаввур қилиш қийин.

- Умуман олганда, ушбу жаҳон чемпионати қандай таассурот қолдирди? Мундиал давомида бўлажак Фалькаони ўзингиз учун кашф этдингизми?

- Мазкур мундиалда ўйин услублари мутлақо бошқача, кўпроқ жамоавий ўйинга асосланган учрашувлар ўтказилди. Мен Фалькао (ўзини назарда тутяпти) каби индивидуал маҳоратга ёндашадиган футзалчини кўрмадим. Лекин жамоа учун муҳими натижа ҳисобланади.

- Бразилияда мунтазам равишда етакчи футзалчилар етишиб, жамоанинг ҳар мундиалда фаворит ҳисобланишига сабаб нима?

- Сабаби, Бразилия жуда кучли лигага эга, қолаверса, асосий ўйинчилар бутун дунё бўйлаб гранд клубларда тўп тепади ва бу жаҳон чемпионатида намоён бўлади. Шу боис, Бразилия ҳар қандай мусобақага фаворит сифатида боради.

- Ўзбекистон мамлакати қандай таассурот қолдирди?

- Бу мамлакат менга ёқди. Аҳолиси мулойимтабиат ва жуда хушмуомала экан. Қачондир бў ўлкага яна ташриф буюришга умид қиламан.

Эслатиб ўтамиз, Фалькао тўрт марта дунёнинг энг яхши футзалчиси деб топилган. Шунингдек, у Бразилия таркибида икки карра жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика