Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"
15 фев 18:55
Новости
Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"
"Комо" бош мураббийи Сеск Фабрегас ўз жамоаси футболчиларидан бири қизил карточка олганидан сўнг, у "бошқа спорт тури билан шуғулланиши керак"лигини таъкидлади.
"Комо" шанба куни А Серия доирасида ўз майдонида "Фиорентина"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Учрашув якунида "Комо" 10 нафар футболчи билан қолди. Асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида Альваро Мората майдондан четлатилди.
Ёзда "Милан"дан мавсум охиригача ижара асосида "Комо"га ўтган Мората иккинчи таймда захирадан майдонга тушгач, бир дақиқа ичида икки сариқ карточка билан жазоланди.

Бу ҳолат Фабрегасни қаттиқ ғазаблантирди. У ватандоши ва "Челси"даги собиқ жамоадошига нисбатан хайрихоҳлик кўрсатмади.
"Провокация футболнинг бир қисми. Агар кимдир бунга чидай олмаса, у бошқа спорт тури билан шуғуллансин", – деди Фабрегас DAZN телеканалига берган интервьюсида.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии