Фабрегас: “Мбаппе Ла Лигадаги барча рекордларни янгилашга қодир”
28 мар 2022 08:30
Новости
Фабрегас: “Мбаппе Ла Лигадаги барча рекордларни янгилашга қодир”
“Монако” аъзоси Францеск Фабрегас ПСЖ форварди Килиан Мбаппе ҳақида фикр билдирди.
“Унинг келажаги ўз қўлида. У қилаётган ишларни кимдир такрорлаганини кузатмаганман. Унда Роналду даражасида гол уриш учун куч ва қобилият мавжуд. Анри каби бироз ўзини ўйлайди, бу яхши маънода. У барчага энг зўри эканлиги айтади ва бу унга куч беради.
Анри билан шерикликда ўйнаганимизни эслайман ва олдида бўш жой очилганини кўришим билан осонлик билан бундан унумли фойдаланишини билиб, тўпни тезда унга оширардим, худди жамоада 12 футболчимиз бордек.
Мбаппе эса 23 ёшда, агар жароҳатлар уни четлаб ўтса, у яна 14 йил давомида юқори савияда ўйнайди. “Реал” билан алоқаларим йўқ, аммо гап-сўзларга қараганда у ўша ерга боради.
У идеал тарзда мос келади деб ўйлайман. У Ла Лигадаги барча рекордларни янгилашга қодир”, дейди Фабрегас.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии