Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"
19 ноя 22:35
Новости
Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ноябрь ойидаги йиғин якунлари ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
“Бизнинг олдимизда катта мақсад турибди — 2026 йилги Жаҳон чемпионатига пухта, тайёрланган ва тўлиқ хабардор ҳолда етиб бориш. Шу нуқтаи назардан, БААда ўтказилган Ал-Айн халқаро кубогида ғалаба қозонган жамоам билан фахрланаман. ФИФА рейтингида биздан юқорида жойлашган Миср ва Эрон каби кучли рақиблар устидан эришилган ғалабалар муҳим тажриба бўлди.
Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз. Қадамма-қадам, ҳар куни фидойилик билан ишлашни давом эттиришимиз зарур. Фақат шунда биз барқарор ва мустаҳкам жамоа тизимини шакллантира оламиз.
Биз — бир жамоамиз. Ўзбекистон халқи. Келинг, биргаликда орзу қилайлик”, -дейди Фабио Каннаваро.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии
Jaxon chempionatidan umidlarimiz katta Shef
Иккинчидан бўлса катанец ни тактикаси қўрқоқ футбол эди.Олдинги мураббийлардан ажралиб турадиган жиҳати йўқ эди. Қатарга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Шимолий корея билан ўйинларда юсупов пеналти қайтариб термани олиб чиққан. Эронга қарши бутун бир тайм бир киши кўп бўла туриб ҳимояга ётиб ўйнаганмиз. Жароҳатланган элдорни алмаштиришга фаросати етмаган..