RU

Последние новости

00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  31 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  1 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қозоғистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  2 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 21:47Эрлинг Холанд қойилмақом натижа кўрсатмоқда  2 21:23Ла Лига. Араухонинг сўнгги дақиқалардаги голи "Барселона"га "Жирона" устидан ғалаба тақдим этди. Флик четлатилди  67 21:12Суперлига. "Динамо" Самарқанд кунида "Бухоро"ни аяб ўтирмади   31 21:10Шавкат Юсупов: "Пешқадамдан очко олиш биз учун ғалабадек бўлди"  1

Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди" Новости

Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"

Кувайтга қарши ўйиндан кейин Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро матбуот анжуманида иштирок этди.


"Кеча айтганимдек ҳеч бир ўйин осон бўлмайди. Ҳар бир рақибни жиддий қабул қилиш керак. Учрашувни яхши бошладик. Машғулотларда ишлаган ғояларимиз иш берди. Футболчилар мени эшитаётганидан мамнунман. Бироқ ҳали ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп. Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди. Энди менда футболчилар ҳақида кўпроқ маълумот бор.

Негативлар, бу доимо бўладиган ҳолат. Шу вақтга қадар танқидлар бўлмаганми, албатта, бўлган. Лекин уларга эътибор қаратмайман. Доимо ўз ишим ҳақида ўйлайман. Муваффақиятсизликка учраётган одамни ҳам ҳурмат қилиш керак. Мен футболчиларга бироз агрессив бўлиш кераклигини айтдим. Тўпсиз ўйнаш устида ишлашимиз керак. Рақиб прессинг қилмаган тақдирда ҳам бунга тайёр бўлиш керак. Биринчи гол машғулотлар меваси. 

Пенальтини футболчилар амалга оширади, бироқ аввал уни ҳис қилиш керак. Бунинг устида ишлашда давом этамиз. Футболда ҳамма нарсани машғулотлар орқали ривожлантириш мумкин. Файзуллаевнинг ҳолати яхши, бу борада шифокорлар билан гаплашдик.

Ўз устимизда ишлашда давом этишимиз керак. Ғалаба қозонаётган вақтда кўпроқ назоратга урғу бериш зарур. Ҳисоб 2:0 бўлиб тирган вақтда оддий ҳолда тўпни йўқотдик, рақибга имкон бермаслик бу энг муҳими. Бироқ футболчилар мен улардан сўраганимни бажара олишди.

Тўп назорати устида ишлашимиз зарур. Майдонда 90 дақиқа давомида фақат югуриш имконсиз. Шу сабаб футболчилардан бир-бирини яхшироқ тушуниш талаб этилади. 

Бизнинг футбол кўп нарсани ўз ичига олади. Умид қиламанки, футболчилар билан кўпроқ гаплашамиз. Гарчи доим бирга бўлмаса-да, уларга ишонч бериб, видеолар орқали ишлашга ҳаракат қиламиз", - деди Каннаваро матбуот анжуманида.

Рейтинг: +39   

Комментарии

+9   
09 окт 21:12:09
Shohruhbek777
HAQIYQIY MUTAHASISSNI GAP BULIBDI
+7   
10 окт 00:47:47
Yamamonta Kanske
Стадионга кеган фанатлага қойил қомадим лекин. Йенги тренер келди , нима бор енди Кападзе диб бақириб. Кемасдан Канаварони жиғиға тейиш бу аҳмоқлик. Манга биринчи ўйини мақул Фабиони. Фудболчилага охиргача курашиши ўргатвоти бу яхши. Фақат кучи тен тақсимлаш кере . Нематови ўрнига бошқа варатали синаб кўриш кере. Бугун насафчила яхши ўйнамади. Химоядаям, вараталдаям. Бита Акмал яхши харакат қилди.
+6   
09 окт 21:25:17
uzb
Ғалабалар бардавом булсин,ғалабага эришган булсакда камчилигимиз куп дейётган мурабийни биринчи куришим,бундай одамлар усади,инсон ютуқлардан фахрланиб эмас бугинги камчиликни эртага такрорламасликка харакат қилиб яшаса тез ревожланади
+5   
09 окт 23:25:06
Ochilov Farobiddin
Мана нега куйиб пишардим доим, Кападзе ютса нима дерди? Зур уйнадик дерди
+5   
09 окт 21:40:55
uzb
Ответ на комментарий пользователя Адхамжон Низамов
2 булимда Кувайт зур уйнади.Бизникилар аксинча,Жамоавий уйин йук,туп оширишдаги хатолар эса,профессионал уйинчилар учун уят.Шу уйин булса Неъматовга Уругвай 6 та уради.Агар дарвозада шу довдир турса.Ботирали минг марта яхши эди.
Албатта Ботирали яхшиде...у гол утказса Нематовга ухшаб майдалашмай 9 талаб оптом голлар қуйворади )))
+4   
10 окт 01:11:14
Haqiqat-2
Ответ на комментарий пользователя Yamamonta Kanske
Стадионга кеган фанатлага қойил қомадим лекин. Йенги тренер келди , нима бор енди Кападзе диб бақириб. Кемасдан Канаварони жиғиға тейиш бу аҳмоқлик. Манга биринчи ўйини мақул Фабиони. Фудболчилага охиргача курашиши ўргатвоти бу яхши. Фақат кучи тен тақсимлаш кере . Нематови ўрнига бошқа варатали синаб кўриш кере. Бугун насафчила яхши ўйнамади. Химоядаям, вараталдаям. Бита Акмал яхши харакат қилди.
Нахотки шундай булдими? Ман эьтибор килмабман. Ахмок мухлислар хам борде
+4   
10 окт 00:38:55
Yamamonta Kanske
Ответ на комментарий пользователя Адхамжон Низамов
2 булимда Кувайт зур уйнади.Бизникилар аксинча,Жамоавий уйин йук,туп оширишдаги хатолар эса,профессионал уйинчилар учун уят.Шу уйин булса Неъматовга Уругвай 6 та уради.Агар дарвозада шу довдир турса.Ботирали минг марта яхши эди.
Фабио 2 бўлимда Назарови тушурса ҳам бўларди, насафи варатали слишким кўп хато қиларкан. Фақат аутга тепаркан топи бу Нематов.
+3   
09 окт 21:18:41
Рамз Хикматов
Ответ на комментарий пользователя تعمورخن ومار خجا
Sergeev Burni bilan maydon maysasini sugʻaradi doim
Ҳа, Сергеевми? Билмадим, мани фикримча ҳозирги кунда Ўзбекистондаги ҳақиқий тўққизлик ҳудумчи шу деб биламан.
+2   
10 окт 08:06:04
Odilbek Abdushukurov
Ответ на комментарий пользователя Yamamonta Kanske
Стадионга кеган фанатлага қойил қомадим лекин. Йенги тренер келди , нима бор енди Кападзе диб бақириб. Кемасдан Канаварони жиғиға тейиш бу аҳмоқлик. Манга биринчи ўйини мақул Фабиони. Фудболчилага охиргача курашиши ўргатвоти бу яхши. Фақат кучи тен тақсимлаш кере . Нематови ўрнига бошқа варатали синаб кўриш кере. Бугун насафчила яхши ўйнамади. Химоядаям, вараталдаям. Бита Акмал яхши харакат қилди.
"Kapadze" deb baqirishgan bo‘lsa, demak, saviyasiz muxlislar ekan. Sharmanda qilishibdi-da rosa.
+2   
10 окт 00:07:00
Муроджон Болтабойов
Кеча мен езгандим бизни фудбол Италия фудбол ига ухшайди химояадан бошланади. Канаварага осон булади. Жисмоний холати унглаш кере. Кападзега кесак кетиш керек эди. Патакорга ухшамаса булди. Гап суз купаяади боллар ичида.. Кападзеди хурма киламан. Машарипов кани. Мен хозир Масквадаман. 1 тайимди курдим
+2   
09 окт 23:20:50
EURONEFTCHI
Биринчи ўйиндаёқ нимадирлар кўрингандек бўлди. Тўпдан тез қутилиш ва бўш зўналарга тезроқ қочиш бўлди кўп холларда. Химоядан хужумга тез ўтиш … билинди а нимадир борлиги?
+2   
09 окт 21:38:35
Эркин Сатторов
Бу группадаги айримлар бугун билан яшайди. Футболчилар иккинчи таймда кейинги ўйин учун эҳтиёт бўлиб ўйнашганини, Уругвай билан ўйин муҳимлиги ўйлаб тўп тепишганини ўйлаб ҳам кўришмайди. Бас қилингларе...
Келди, Бош мураббий бўлди, камида учта-тўртта ўйинни бошқарсин, кейин фикр билдиринглар. Ҳозирча Кападзени тинч қўйинглар. У ўз ишини бажарди. Бу ёғига сабр қилайликчи.
+2   
09 окт 21:32:55
Isroiljon Qosimov
Химоядан хужумга чиқишда Ижобий жиҳатлар кўзга ташланмоқда.Голлар эса кесиб узатилган ажойиб паслардан кейин бўлгани чиройли чиқди ва бунақаси бизда кам бўлади.Камчиликларимиз эса ўша ўша:жисмонан 2-таймнинг 2-ярмидан чарчаб қолмоқдамиз.Витаминизацияда ишлаш керак.Хулосам Ижобий...
+2   
09 окт 21:10:16
NEWS 24
Oyin yomon emas ishlar. Kop ximoyada xusanovsiz qiyindek korinyapdi
+2   
09 окт 20:57:26
Shahboz4
Тўғриси бунақа бирга бир чиқиб кетиб урилган голни эслолмадим Узбга янгилик бўлгандай
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика