RU

Последние новости

17:42Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  0 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  1 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  3 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  8 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  3 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2

Эй iTicket! Чипталар қаерда??? Новости

Эй iTicket! Чипталар қаерда???

Ўзбекистон U-23 ва Саудия Арабистони U-23 ўртасидаги U-23 Осиё кубоги финал ўйини чипталари бўйича муаммо кузатилмоқда.

Бугун 19 июнь куни ўтказиладиган U-23 Осиё кубоги финал ўйинига чипталар сотувга чиқарилди. Бироқ бу жараён тўлиқ бошланмасдан мухлислар орасида катта норозиликлар пайдо бўла бошлади.

"Бунёдкор" стадиони кассаларидаги ҳолат.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаатларга кўра, "Бунёдкор" стадиони кассаларида фақатгина дарвоза ортидаги жойлар (25 минг сўмлик чипталар) учун чипталар сотилмоқда. Бошқа қулайроқ секторлар учун чипталар кассаларда йўқ. Чипталар сотуви бошланишига унча кўп бўлмаган бўлса ҳам стадион кассаларида яхшироқ сектордаги чипталар қолмагани иддао қилинган. Мухлисларнинг сўзларига кўра, кассада сотилаётган чипталар олибсотарлар қўлида 2-3 баробар қимматга сотилмоқда. Бу эса бу чипталар ўзи умуман сотувга қўйилганми деган саволни пайдо қилади.


Чипталарни онлайн харид қилиш.

Расмий манбаларда Ўзбекистон U-23 ва Саудия Арабистони U-23 ўртасидаги ўйин чипталари iTicket.uz сайтида онлайн тарзда сотилиши маълум қилинди. Бироқ сайт кун давомида ишламай қолди. Бунга катта эҳтимол билан сайтга бўлган юкламанинг ошиб кетиши сабаб бўлган. 

Яқиндагина iTicket.uz сайти қайта ишлай бошлади. Бироқ ҳозирда сайт орқали чипта сотиб олишнинг иложи йўқ. Сайтда сотувлар "тез орада" бошланиши ёзиб қўйилган. Championat.asia iTicket.uz сайтига боғланишга ҳаракат қилиб кўрди. Аммо бунинг имкони бўлмади.

Мусобақа ташкилотчиларидан расмий изоҳ кутиб қоламиз.

Рейтинг: -101   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика