RU

Последние новости

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  28 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  8 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  3 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  100 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

Европада энг қиммат таркиб "Манчестер Сити"да, "Тоттенхэм" ва "Барселона" учликда, "Реал" бешталикда ҳам йўқ Новости

Европада энг қиммат таркиб "Манчестер Сити"да, "Тоттенхэм" ва "Барселона" учликда, "Реал" бешталикда ҳам йўқ

Спорт тадқиқотлар маркази (CIES Football Observatory) Европада ТОП-5га кирувчи клублардаги барча футболчиларнинг нархини ўрганиб чиқди ва энг қиммат таркибларни эълон қилди.

Англиянинг "Манчестер Сити" клуби таркибидаги ўйинчиларнинг тахминий трансфер нархларига кўра энг қиммат таркибга эга.

Умуман олганда, жами 4та клубнинг таркиби 1 миллиард евродан ошиқ баҳоланган: "Манчестер Сити", "Тоттенхэм", "Барселона" ва "Челси".

Футболчиларнинг трансфер қиймати CIES тадқиқот гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган алгоритм асосида баҳоланади.

"Манчестер Сити"нинг ҳозирги таркиби 1.196 миллиард евро туради, жамоанинг энг қиммат ўйинчиси - Кевин Де Брюйне (144.5 млн евро).

"Сити"нинг яна 3 нафар ўйинчиси 100 млндан қимматга баҳоланган: Лерой Сане (118.4 млн), Рахим Стерлинг (118.2 млн) ва Габриэл Жезус (105.4 млн евро).

Иккинчи ўринда "Тоттенхэм" жойлашган (1.173 миллиард евро). Уларнинг энг қиммат футболчиси Харри Кейн (186 миллион евро).

Учликни "Барселона" якунлаб берди (1.13 миллиард евро). Луис Суарес эса жамоанинг энг қиммат ўйинчиси (134 млн), Лионель Месси эса 117.3 миллион еврога баҳоланган.

Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби "Реал" бу борада олтинчи поғонада турибди (903 миллион евро). Криштиану Роналду эса жамоанинг энг қиммат футболчиси (96 миллион евро).

Топ-10:

1. "Манчестер Сити" – 1,196 млрд евро

2. "Тоттенхэм" – 1,173 млрд

3. "Барселона" – 1,130 млрд

4. "Челси" – 1,044 млрд

5. "Манчестер Юнайтед" – 919 млн

6. "Реал Мадрид" – 903 млн

7. "Ливерпуль" – 901 млн

8. "ПСЖ" – 864 млн

9. "Атлетико" – 800 млн

10. "Ювентус" – 743 млн евро.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика