RU

Последние новости

08:43"Ман Сити" 75-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бориб, юта олмаган ЕЧЛ тарихидаги биринчи жамоага айланди  3 08:20"Интер" 12 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти  0 07:56"Барса" ЕЧЛда қаторасига 4 та ғалабага эришди, умумий ҳисоб – 17:3  3 07:32Компани ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин: "Яна 1-2 та гол урганимизда ўйин анча хотиржам руҳда ўтарди"  0 03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  10 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  7 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  6 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  16 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  16 20:29Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"  11

Евро-2024. Хорватия - Италия. Превью Новости

Евро-2024. Хорватия - Италия. Превью

Бир неча соатдан сўнг Европа чемпионати 3-туридан ўрин олган Хорватия - Италия учрашуви бошланади.

Ўйин ҳақида нималарни билиш лозим?

Златко Далич ва Лучано Спаллетти учун учинчи турнинг ҳал қилувчи ўйини олдидан жуда кўп нарса ҳақида бош қотириш керак. Хорватия Испанияга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлгач ҳамда Албания билан 2:2 дуранг ўйнаганидан кейин атиги бир очко жамғарди. Жамоанинг бир вақтлар мустаҳкам ҳисобланган ҳимояси аллақачон беш марта бузилди. Лейпцигда ижобий натижа қўлга кирита олиш, аввало, хорватларнинг ҳимоядаги хатоларини бартараф этишига боғлиқ бўлади.

Европанинг амалдаги чемпиони Албанияга қарши ҳам биринчи ўйинда 23 сониядан сўнг гол ўтказиб юборган ҳолда жабр кўрди. Бироқ италияликлар тўпланиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Аммо Испанияга қарши ўйинда Спалетти шогирдлари ЕВРО ғолибларининг хира соясидек кўринди. Фақат битта жамоа ушбу унвонни муносиб ҳимоя қила олган, Италия эса буни амалга ошириш учун аввал йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ бўлган Хорватияга қаршилик кўрсатиб, плей-оффга йўл олиши керак керак.

Тахминий таркиблар

Хорватия: Ливакович; Станишич, Шутало, Понграчич, Гвардиол; Модрич, Брозович, Ковачич; Пашалич, Крамарич, Сучич

Карточкаси бор футболчилар: Ивушич

Италия: Доннарумма; Дармиан, Бастони, Калафьори, Димарко; Кристанте, Жоржиньо; Барелла, Пеллегрини, Кьеза; Ретеги

Карточкаси бор футболчилар: Калафьори, Кристанте, Доннарумма, Пеллегрини

Охирги натижалар

Хорватия

Охирги натижалар (барча турнирлар, охирги ўйинлар биринчи бўлиб санаб ўтилган, Ғ - ғалаба, Д - дуранг, М - мағлубият): ДМҒҒҒД

Италия

Охирги натижалар: МҒҒДҒҒ

Экспертлар фикри

Хорватиялик мухбир Элвир Исламович

Хорватия бундан ҳам қийин вазиятлардан чиқиб кетган. Унинг шиори: "Энг яхши лаҳзамиз қийин вақтларда". Ҳозирги вазиятда бу шиор жуда ўринлидир. Дастлабки икки ўйин кўнгилдагидек ўтмаган бўлса-да, ҳар икки баҳснинг иккинчи бўлимида хорватлар кучайишди. Далич, албатта, бир неча ўзгаришлар амалга оширади: эҳтимол, Марсело Брозовични захирага олиб, Лука Модрич ва Матео Ковачични таянч зонасига қайтарар ҳамда, олдинга иқтидорли Лука Сучични жойлаштирар. Далич бирор йўл топиши керак, аммо ишлар орқага кетаётганда, у шундай йўл тутарди.

Италиялик мухбир Паоло Меникуччи

Албанияга қарши муваффақиятли стартдан сўнг, амалдаги чемпионлар Испания томонидан осмондан ерга туширилди. Спаллетти бошланғич таркибида баъзи ўзгаришлар қилиши кутилмоқда, аммо кўпроқ у ўйинчиларининг психологияси билан ишлаши керак, чунки футболчилар "қизил фурия"га қарши ўйинда жуда кўп саросимага тушишди. Хорватияга қарши баҳсда қуйи поғонага тушиб қолиш қўрқуви жуда катта хатога олиб келиши мумкин. Аммо Италия, албатта, Гельзенкирхендагига қараганда яхшироқ ўйин кўрсата олади.

Мураббийлар фикри

Хорватия жамоаси бош мураббийи Златко Далич: "Турнирни яхши бошламадик, ўзимизнинг ҳақиқий даражамизни кўрсатмадик. Осонликча голлар ўтказяпмиз. 2022 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида атиги бир гол ўтказган эдик, ҳозир эса бу кўрсаткич аллақачон бештага етди. Перишич Қатардаги каби ўзининг энг яхши ҳолатида эмас. Кимдир икки йил ичида бироз кексайди, қолаверса, рақибларимиз жуда кучли жамоалар саналади. Аммо асосий муаммо шундаки, биз жуда осонлик билан гол ўтказишга йўл қўймоқдамиз".

Италия жамоаси бош мураббийи Лучано Спаллетти: "Хорватия нафақат кучли, балки жуда тажрибали жамоа ҳисобаланади. Ўйин темпини қачон ошириш ва қачон секинлаштириш, тўпни назорат қилиш борасида тушунчага эга бўлган ҳолда ҳушёрликни йўқотмаслигимиў даркор. Биринчи ва иккинчи турларда баъзи ўзгаришларни қилишда хатога йўл қўйдим. Ўйлайманки, эндиликда тузатишлар қилиш керак бўлади".

Эслатиб ўтамиз, "B" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Хорватия - Италия учрашуви 25 июнь куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика