RU

Последние новости

19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  1 18:54ОЧЛ-2. "Насаф" - "Кувайт СК" (матнли трансляция)  14 18:53Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритади. Бу ҳақда бугун эълон қилинади  2 18:30Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор"  10 17:42Умарали Раҳмоналиев: "АПЛда ўйнашни хоҳлардим"  9 17:14Ўзимизнинг карикатура: Ақлдан озаётган Пеп  7 16:47Қаршида бугун ОЧЛ-2 ўйини бор. Стадиондан "қайноқ" суратлар  2 16:14"Гвардиола ҳар нарсада Мессини эслайди"  20 15:45 Рустам Турдимуродов: "Навбаҳор" бизга қарши финал алами билан майдонга чиқади"  15 15:12"Бу ўйинни ўзимиз бериб юбордик"  7 14:50Сервер Жепаров Суперлиганинг энг кучли 5 мураббийи ва 5 футболчиси номини айтди  7 14:20"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 13:52"Бавария" "Барселона"дан учралган 1:4 дан кейин кетма-кет 7та ўйинда гол ўтказмай ғалаба қозонди  2 13:21Гвардиола: "Ўзимга зиён етказишни хоҳладим"  17 12:50Левандовски: "Ўзим ҳам ишонмагандим"  5

Евро-2024. Миржалол Қосимов: “Мусобақа фаворити ва чемпионлик? Бу саволга 15 июль куни эрта тонгда жавоб беришим мумкин” Новости

Евро-2024. Миржалол Қосимов: “Мусобақа фаворити ва чемпионлик? Бу саволга 15 июль куни эрта тонгда жавоб беришим мумкин”

Хабарингиз бор, бир неча кундан сўнг Евро-2024 мусобақаси старт олади.

Ўз вақтида нуфузли халқаро мусобақалар иштирокчиси бўлган, ўсмирлар ўртасида Жаҳон ва Европа чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, ҳозирда Олмалиқнинг ОКМК клуби жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов билан бўлажак Евро ҳақида суҳбатлашдик. 

- Европа чемпионатида кимга мухлислик қиласиз ва нима учун?

- Менга кўпроқ испанияликларнинг ўйин услуби ёқади. Шу боисдан ҳам, Испания терма жамоасига мухлислик қиламан.

- Бу мусобақада қайси терма жамоадан кутилмаган натижа кутяпсиз?

- Кўпчилик бу сафар Италия терма жамоасини жиддий қабул қилмаяпти. Жумладан Жозе Моуриньо ҳам италияликларни ғолиб сифатида кўрмаётганини айтди. Лекин мен Италия терма жамоасини анчадан бери кузатиб келаман ва Аппенин ярим ороли вакиллари ҳар қандай кучсизланган таркиб билан ҳам мўъжиза кўрсатиши мумкинлигига бир неча бор гувоҳ бўлганман. Шунингдек, Бельгия ва Португалия терма жамоаларидан ҳам сюрприз кутиш мумкин.

- Биринчи кўрган Европа чемпионатингиз қайси бўлган, уни қандай хотирлайсиз?

- Кўз очиб кўрган илк Европа чемпионатим 1987 йил ўсмирлар ўртасида Францияда бўлиб ўтган қитъа чемпионати ҳисобланади. Ўшанда биз, яъни собиқ Иттифоқ терма жамоаси финалда Италия термасига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Лекин, кейинчалик, италияликлар таркибида ёши катта ўйинчи борлиги аниқланиб, уларнинг чемпионлиги бизга олиб берилган. Шу боис, 17 ёшимда ҳам Евро, ҳам Жаҳон чемпиони бўлиш насиб этган.

- Катталар ўртасида илк марта кўрган Европа чемпионатингиз қайси бўлган?   

- 1988 йил Германияда бўлиб ўтган қитъа биринчилиги. Ўшанда биз мухлислик қилган СССР терма жамоаси ажойиб ўйин кўрсатиб, финалгача етиб борган. Финалда эса ундан-да ажойиб ўйин намойиш қилган Голландия термаси 2:0 ҳисобида зафар қучиб, чемпионликни қўлга киритган. Марко ван Бастеннинг Ринат Дасаев дарвозасига урган супер голи ҳали ҳам кўз ўнгимда сақланиб қолган.

- Мусобақа фаворити ким? Кимда чемпионлик учун имконият юқори?

- Бу саволга 15 июль куни эрта тонгдан аниқ жавоб беришим мумкин (кулади). Тахмин ва прогнозларни ёқтирмайман. Лекин фикримча, Англия, Франция, Испания ва Германия термалари   фаворитлар қаторида бўлишади.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика