RU

Последние новости

01:17"Реал" Карвахаль ўрнига ҳимоячи сотиб оладими?  0 00:31Пол Скоулз: "Тен Хагнинг баҳоналари тугаб боряпти"  3 00:00"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"  0 23:50"Шаҳарликлар" ҳужумга ўтди. "Манчестер Сити" АПЛда компенсация талаб қилмоқчи  0 23:28Марсель: "Олтин бутса"ни қўлга киритиш энг катта орзуларимдан бири эди. Бироқ ундан ҳам юқори мақсадим бор эди"  0 23:15Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди"  0 22:58Алан Бранди: "Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди"  4 22:44"Манчестер Сити" судда АПЛни мағлуб этди  7 22:42Пабло Таборда: "Мағлубиятга қарамай, бошимизни баланд кўтарган ҳолда Ўзбекистонни тарк этамиз"  0 22:16Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди  11 22:11Тожикистон терма жамоаси Россия билан ўйнашни хоҳламади  6 21:48Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Сурхон" 1:3  2 21:39Тўртта таймдан иборат назорат учрашувида ОКМК "Локомотив"ни таслим қилди  0 21:11Ўзбекистон терма жамоаси йиғини бошланди, Машарипов ва Шукуровдан интервью  4 21:09Ўзбекистон МТЖ Эрон ва БАА қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади  15

Евро-2024. Германия - Венгрия. Превью Новости

Евро-2024. Германия - Венгрия. Превью

Бугун Европа чемпионати "А" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Германия - Венгрия учрашуви ўтказилади.

Ўйин ҳақида нималарни билиш лозим?

Германия Мюнхенда Шотландияни тор-мор этиб, турнирни ишончли тарзда бошлади. Ёш ўйинчилар Флориан Вирц ва Жамол Мусиала Стив Кларк қўл остидаги жамоага қарши ажойиб ўйин кўрсатди. Тони Кроос ҳам марказий зонада устворлик кўрсатди. Уч карра қитъа чемпионлари мусобақа тарихида дастлабки ўйинда саккизинчи марта ғалаба қозонган ҳолда рекорд қайд этди. Юлиан Нагельсманн жамоаси билан барча рақиблар ҳисоблашиши керак бўлади. Гарчи венгрлар сўнгги учрашувда ғалаба қозонмаган бўлса ҳам, икки йил муқаддам Миллатлар Лигасида Германияни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Венгрлар Германияга қарши сўнгги уч учрашувда мағлубиятга учрамади. Ўтган Европа чемпионатининг гуруҳ босқичида жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди. Венгрлар Миллатлар Лигасида ҳам ўз уйларида очко олишга эришган. Венгрия бош мураббийи Марко Росси Швейцарияга қарши ўйинда шогирдлари кўп хатога йўл қўйганини тан олди. Аммо жамоанинг етакчи рақибларга қарши ажойиб ўйин кўрсатиши мумкинлигини ҳисобга олсак, немислар бу ўйинга жиддий бош қотириши керак бўлади.

Тахминий таркиблар

Германия: Нойер; Киммих, Рюдигер, Та, Миттельштедт; Андрих, Кроос; Мусиала, Гюндоган, Вирц; Хаверц

Венгрия: Гулачи; Ланг, Орбан, Салаи; Фиола, Адам Надь, Шефер, Керкез; Шаллаи, Собоcлаи; Варга

Охирги натижалар

Германия

Охирги натижалар (барча турнирлар, охирги ўйинлар биринчи бўлиб санаб ўтилган, Ғ - ғалаба, Д - дуранг, М - мағлубият): ҒҒДҒҒМ

Венгрия

Охирги натижалар: МДҒММД

Мутахассислар фикри

Германиялик мухбир Фил Ребер

Шотландларга қарши ўйинда танланган тактика идеал ишлади. Эндиликда мезбонлар ўзлари учун ноқулай рақибга қарши ўйинда ҳам муваффақият қозонишга ҳаракат қилишади. Мухлислар севимли жамоасини ўз яшил майдонларида ўтказиладиган турнирда 2006 йилги жаҳон чемпионатидаги каби узоққа боришини кутмоқда (шу асосда "Германия. Ёзги эртак" ҳужжатли фильми ишланган эди). Эндиликда Бастиан Швайнштайгер ва Лука Подольскининг ролини Флориан Вирц ва Жамол Мусиала ўз зиммаларига олиши мумкин.

Венгриялик мухбир Энди Кларк

Венгрия Швейцарияга қарши биринчи ўйинда рақибга ҳаддан ташқари кўп "совға" тақдим этди ва Мюнхенда Шотландияни осонликча мағлуб этган Германияга қарши ўйинда бундай "саховатли" бўлишга ҳаққи йўқ. Росси жамоаси сўнгги уч учрашувда "Бундестим"га мағлуб бўлмаган, шунинг учун венгрлар ўйинга яхши умид билан ёндашишади. Агар Венгрия Швейцарияга қарши иккинчи бўлимда кўрсатган ўйинини намойиш эта олса, немислар учун сюрприз ҳозирлаши мумкин.

Мураббийлар фикри

Германия бош мураббийи Юлиан Нагельсманн: "Биз биринчи қадамни ташладик ва муваффақиятни ривожлантиришга ҳаракат қиламиз. Штутгартда ғалаба қозониш учун барча имкониятларни ишга соламиз. Жамоа менга катта куч бағишлайди, қўл остимдаги йигитлар билан турнирда иштирок этиш жуда ёқимли. Шотландияга қарши ўйиндан кейин мухлисларнинг бизга бўлган ишончи янада юқори бўлса керак".

Венгрия бош мураббийи Марко Росси: "Биз Швейцарияга қарши баҳсда фаоллик намойиш эта олмадик. Бундай даражадаги жамоаларга қарши ўйнаш жуда қийин. Мағлубият учун айбдор кўрсатмоқчи эмасман. Мен мураббийман, шунинг учун масъулиятни ўз зиммамга оламан. Биз ўйин сўнгида гол ўтказиб юборганимиздан хафа бўлдим".

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика