Евро-2024. Словакияни мағлуб этган Англия чорак финалда! Беллингем 95-дақиқада гол урди
30 июн 23:40
Новости
Евро-2024. Словакияни мағлуб этган Англия чорак финалда! Беллингем 95-дақиқада гол урди
Евро-2024
1/8 финал
Англия - Словакия 2:1
Голлар: 0:1 – 25 Шранц, 1:1 – 90+5 Беллингем, 2:1 – 91 Кейн.
Англия – Пикфорд, Уокер, Стоунз, Гехи, Триппьер (Палмер, 66), Райс, Фоден (Тоуни, 90), Беллингем (Конса, 90), Майну (Эзе, 84), Сака, Кейн (Галлахер, 90).
Словакия – Дубравка, Пекарик (Тупта, 90), Шкриньяр, Вавро, Ганцко, Куцка (Беро, 81), Лоботка, Дуда (Бенеш, 81), Гараслин (Суслов, 61), Шранц (Дьомбер, 90), Стрелец (Боженик, 62).
Огоҳлантиришлар: Гехи (3), Майну (7), Куцка (13), Беллингем (17), Шкриньяр (45+1), Пекарик (77), Вавро (108), Дьомбер (114).
Англия Джуд Беллингем - 90', Гарри Кейн - 91' |
ЕВРО - финал . Тур 1/8 30/06/2024, 22:00 1
:
2
Finished AET
|
Словакия Иван Шранц - 25' |
Стадион: Arena Auf Schalke, 47244 зрителей
Главный судья: Halil Meler
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
Бўлди, финал ҳуштаги янгради! Англия — чорак финалда!
120+1-дақиқа. Ўнг қанотдан узатма ва зарба қовушмади ҳамда Пикфорд тўпни эгаллаб олди.
Бош ҳакам яна 1 дақиқа қўшиб берилди!
120-дақиқа. Қарши ҳужумда Айвен Тоунида имконият юзага келди, бироқ унинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.
119-дақиқа. Словакия яна бир имкониятдан фойдалана олмади.
116-дақиқа. Словакия бурчак зарбаси ишлаб олди. Узатмадан кейин Эзе ҳеч қаерга қараб ўтирмай, тўпни имкон қадар узоқроққа тепиб юборди.
114-дақиқа. Огоҳлантириш! Тоунини "тепкилаб" ташлагани учун Гюмберга сариқ кўрсатди ҳакам.
113-дақиқа. Словения босим уюштирди ва кетма-кет ҳужумлар уюштирди, аммо бу натижа бермади.
109-дақиқа. Ўзгариш! Петер Пекарик ўрнига Любомир Тупта майдонга туширилди.
108-дақиқа. Огоҳлантириш! Эзе бир рақибидан ўтиб, иккинчисига бориб урилди. Ҳакам Вавро ўйин қоидасини бузди деб топди ва словениялик футболчига сариқ кўрсатди.
106-дақиқа. Иккинчи экстра-тайм бошланди!
Ўзгаришлар! Жуд Беллингем ва Харри Кейн ўрнига майдонга Конор Галлахэр ҳамда Эзри Конса туширилди.
105+1-дақиқа. Бош ҳакам биринчи экстра-тайм якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди!
105-дақиқа. Петер Пекарик биринчи экстра-таймнинг сўнгги дақиқасида мувозанатни тиклаб қўйиши мумкин эди. Лекин ҳимоячи ўзи томон аниқ йўлланган тўпни дарвозага тўғрилашда сусткашликка йўл қўйди.
100-дақиқа. Қанотдан узатилган тўпни Пикфорд ушлаб олди.
97-дақиқа. Англиянинг ҳужуми узатмадаги хато туфайли узилиб қолди.
95-дақиқа. Словакия тўпни назорат қилмоқда.
Айвен Тоуни ўз номига ассист ёздириб қўйди.
ГООООООЛ! Англия қўшимча бўлимларни гол билан бошлади! Харри Кейн Англияни олдинга олиб чиқди!
91-дақиқа. Демак, кетдик. Кейн қўшимча бўлимларни бошлаб берди.
Бироздан кейин экстра-таймларга гувоҳ бўламиз.
Бош ҳакам учрашувнинг асосий вақти якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди!
90+5-дақиқа. ГООООООООЛ! ЖУД БЕЛЛИНГЕМ Англияни қутқариб қолмоқда!
90+3-дақиқа. Ўзгариш! Ягона гол муаллифи бўлган Иван Шранц ўрнига ҳимоячи Норберт Дьомбер майдонга тушди.
90+1-дақиқа. Эзе ингизларга бурчак зарбаси ишлаб берди.
90-дақиқа. Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди!
87-дақиқа. Лоботка имкон пайдо бўлгани туфайли зарба йўллаб кўрди, Пикфорд ўз ўрнида.
85-дақиқа. Жуд Беллингем нисбатан фол ва инглизлар жарима зарбаси тепиш ҳуқуқига эга бўлишди.
84-дақиқа. Ўзгариш! Коби Майну ўрнига Эбериче Эзе жангга ташланди!
81-дақиқа. Ўзгаришлар! Ондрей Дуда ва Юрай Куцка ўрнини Матуш Беро ҳамда Ласло Бенешга бўшатиб берди.
81-дақиқа. Деклан Райснинг кутилмаганда берган зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтди, Кейн такрорий уринишда мўлжални аниқ ололмади.
77-дақиқа. Огоҳлантириш! Петер Пекарик тўп ўрнига Фил Фоденнинг оёғига зарба бергани учун огоҳлантирилди.
74-дақиқа. Майдонга тушганига 15 дақиқа ҳам бўлмаган Суслов курашда оёғини қаттиқ қайириб олди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
70-дақиқа. Англия футболчилари нималардир қилишга уринмоқда, лекин ҳозирча Словакия дарвозаси томон барча йўллар ёпиқ.
66-дақиқа. Ўзгариш! Киран Триппьер ўрнига Коул Палмер майдонга туширилди.
61-дақиқа. Ўзгаришлар! Лукаш Хараслин ва Стрелец ўрнига Боженик ҳамда Суслов ўйинга қўшилди.
59-дақиқа. Жарима майдончасига ёриб кираётган Майну йиқитилди. Қулай нуқтадан жарима зарбаси.
57-дақиқа. Беллингем билан курашдан кейин Пекарик йиқилиб ётибди.
54-дақиқа. Мана буни вазият деса бўлади... Англия футболчилари майдонда юриб ухлаяпти чоғи.
51-дақиқа. Кейннинг зарбасидан кейин ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди. Бурчак зарбасидан эса яна наф чиқмади.
Аммо, лекин, бироқ... "VAR" ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди ва гол бекор қилинди.
50-дақиқа. ГООООООЛ! Фил Фоден чапдан Киран Триппьернинг узатмасидан кейин бўш қолган дарвозани ишғол қилди.
48-дақиқа. Тўп асосан майдон марказига яқин ҳудудда айланиб юрибди.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
Биринчи бўлим якунланди! Словакия танаффусга ҳисобда олдинда бораётган ҳолда йўл олмоқда!
45+4-дақиқа. Англия кетма-кет бурчак зарбаларини амалга оширди. Бироқ уларнинг ҳеч биридан наф чиқмади.
45+1-дақиқа. Огоҳлантириш! Милан Шкриньяр сариқ карточка ишлаб олди. У Беллингемнинг оёқлари остидан тўпни тепиб юбормоқчи эди, лекин кеч қолди.
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди!
44-дақиқа. Жон Стоунсга нисбатан фол. Саутгейт рақиб футболчисига сариқ карточка талаб қилиб юрибди.
40-дақиқа. Жарима майдончасидаги тўқнашувдан кейин ўрнидан тура олмаган Ваврога тиббий ёрдам кўрсатилди.
38-дақиқа. Дуда Беллингемга нисбатан фол ишлатди деб топилди. Инглизлар учун стандарт вазият.
35-дақиқа. Вавро тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Яна бурчак зарбаси ва ҳужумда фол қайд этилди.
34-дақиқа. Беллингем жамоаси учун бурчак зарбаси ишлаб берди.
32-дақиқа. Кейннинг узатмасидан кейин Сака зарба йўллаши режа қилинганди, лекин Букайо тўпга ета олмади.
28-дақиқа. Англия тўпни назорат қилмоқда.
25-дақиқа. ГОООООООЛ! Иван Шранц Словакияни ҳисобни очмоқда!
24-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин словакиялик ҳимоячилар тўпни қайтаргандек бўлганди, аммо жарима майдончаси чизиғи ёнидан Коби Майну зарба йўллади. Унинг уриниши кучли, лекин ноаниқ чиқди.
21-дақиқа. Англия тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.
17-дақиқа. Огоҳлантириш! Бу сафар сариқ Жуд Беллингемга кўрсатилди. Жуд майдон марказига яқин зонада Хараслинга нисбатан қўпол ўйнади.
14-дақиқа. Фоден тўпни қарама-қарши қанотдаги Сакага ташлаб берганди, аммо ҳимоячи зарба беришга имкон қолдирмади.
13-дақиқа. Огоҳлантириш! Юрай Куцка рақибнинг эҳтимолий хавфли ҳужумини қўполлик билан тўхтатиб қолди.
12-дақиқа. Словакия яна битта чинакамига голли вазият яратди.
11-дақиқа. Англиянинг узоқ давом этган ҳужуми Деклан Райснинг ноаниқ узатмаси туфайли охирига етмай қолди.
9-дақиқа. Беллингемнинг ажойиб узатмасидан кейин зарба учун қулай имкониятга эга бўлган Триппиер регби зарбасидан кўрсатиб берди.
8-дақиқа. Словакия яна бир бор Пикфорд дарвозасига хавф солишни уддалади.
7-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳужумдаги фол учун Коби Майну сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
5-дақиқа. Словакия чап қанотдан тезкор ҳужум уюштирди, бироқ охирги узатмага аниқлик етишмади, акс ҳолда ҳисоб очилиши ҳеч гап эмасди.
3-дақиқа. Огоҳлантириш! Марк Гехи тўпни одинга ташлаб, қочиб кетаётган Стрелецни қўпол тарзда тўхтатиб қолди.
1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни Словакия вакиллари бошлаб берди.
Комментарии