RU

Последние новости

09:07Маркиньос: "Рақиб дарвозабоннинг ҳаракатларини чеклаб қўйганди"  0 08:43"Ман Сити" 75-дақиқада 3:0 ҳисобида олдинда бориб, юта олмаган ЕЧЛ тарихидаги биринчи жамоага айланди  11 08:20"Интер" 12 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти  3 07:56"Барса" ЕЧЛда қаторасига 4 та ғалабага эришди, умумий ҳисоб – 17:3  5 07:32Компани ПСЖ устидан қозонилган ғалабадан кейин: "Яна 1-2 та гол урганимизда ўйин анча хотиржам руҳда ўтарди"  1 03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  11 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  7 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  6 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  16 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  17

Евро-2000. Қамоқдагилар учун таътил, ака-укалар турнири, ёш Катанец ва унинг жамоасига гол урган Ўзбекистоннинг собиқ мураббийи, майдон четида қилинган операция ҳамда бурни синган французнинг чемпионлиги ҳақида ҳикоя қиламиз Новости

Евро-2000. Қамоқдагилар учун таътил, ака-укалар турнири, ёш Катанец ва унинг жамоасига гол урган Ўзбекистоннинг собиқ мураббийи, майдон четида қилинган операция ҳамда бурни синган французнинг чемпионлиги ҳақида ҳикоя қиламиз

Европа чемпионати тарихига оид қизиқарли маълумотлар билан таништириб боришда давом этамиз.

2000 йилги Европа чемпионати финал босқичи 10 июндан 2 июлга қадар Бельгия ва Нидерландия яшил майдонларида ўтказилди. Мазкур турнирда илк маротаба мезбон мамлакатлар сони биттадан ортиқ эканлиги билан тарих зарварақларидан ўрин олди.

Мусобақа голларга бой бўлгани билан янада жозибалик ўкриниш олди, ҳар бир учрашувда ўртача 2,74 та гол урилди. 31 беллашувнинг атиги учтасида ҳисоб очилмади.

Евро-2000 "ўнлик"лар баҳси сифатида ёдда қолди. Кўпгина жамоаларда шу рақам билан эсланадиган юлдузлар ажойиб формада эди. Унутилмас номлар орасида Франческо Тотти, Алессандро Дель Пьеро, Деннис Бергкамп, Луиш Фигу, Руй Кошта, Георге Хажи, Драган Стойкович, Златко Злахович ва энг асосийси, Зинедин Зидан бор эди.

Евро-2000'да Adidas Terrestra тўпларидан фойдаланилди, унинг тақдимотида Зинедин Зидан ва Эдвин Ван Дер Сар иштирок этди.

Турнирнинг энг катта сюрпризларидан бири Португалия бўлди, жамоа "А" гуруҳининг учала ўйинида ҳам ғалаба қозонди, шу жумладан, амалдаги чемпион Германияга қарши баҳсда Сержиу Консейсаунинг хет-триги эвазига 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу билан бирга, Англияга қарши беллашувда 0:2 ҳисобида ортда бора туриб, кетма-кет учта тўп киритишни уддалади. Португалларга минимал ҳисобда ютқазган Руминия гуруҳдаги сўнгги турда инглизларни мағлуб этиб, иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди.

Амалдаги қитъа чемпиони Германияда ички муҳит яхши эмасди. Турнир аввалида Бирхоффнинг жароҳати туфайли боғич учун кураш бошланади. Унинг устига, мураббий Эрих Риббекнинг футболчилари билан муносабати яхши эмасди. Дастлабки муваффақиятсизликлардан сўнг ўйинчилар мураббийни алмаштиришни ҳам сўрашди. Номзодлар қаторида "Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер ҳам бор эди, бироқ франциялик мутахассис таклифни рад этди.

Инглиз ишқибозлари аввалги турнирлар сингари яна безориликлар билан диққат марказида бўлди. Белгия полицияси Англия ва Германия ўйини олдидан Брюсселда юз берган тўқнашувдан сўнг 174 нафар англиялик мухлисни ҳибсга олди.


Брюсселдаги нотинчликлар шаҳар маркази Гранд Плейсдан бир неча юз метр узоқликдаги Плаcе де ла Боурседаги Ирландия барини полиция ёпиб қўйганидан сўнг бошлангани тахмин қилинмоқда.

Ичкарида тўсиқ ўрнатган, қўшиқ айтаётган ва полицияга стул ва пиво идишларини улоқтирган англиялик мухлисларни қувиб чиқариш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ ишлатишга мажбур бўлган.

УEФА ҳатто инглиз "безорилари" томонидан содир этилган зўравонлик давом этса, Англияни Евро-2000дан четлатиш билан таҳдид қилди.

Бельгияда инглизлардан ташқари маҳаллий ва бошқа мамлакат мухлислари ўртасида исёнлар шу даражада кўпая бошладики, ҳатто ҳукумат қамоқхоналарда бир неча йиллардан бери жазо ўтаётган мингга яқин маҳбусга Европа чемпионати пайтида тартибсизликлар келтириб чиқарадиган "безорилар" учун камераларда етарли жой қолдириш учун назорат остида "таътил" беришга тайёрлигини маълум қилди.

"А" гуруҳи

Германия - Руминия 1:1 (Шолль, 28 - Молдован, 5)

Португалия - Англия - 3:2 (Фигу, 22, Пинту, 37, Нуну Гомеш, 59 - Скоулз, 3. Макманаман, 18)

Руминия - Португалия 0:1 (Коштинья, 90)

Англия - Румыния - 2:3 (Ширер, 41, пенальти, Оуэн, 45 - Киву, 22, Мунтяну, 48, Ганя, 89, пенальти)

Англия - Германия 1:0 (Ширер, 53)

Португалия - Германия 3:0 (Консейсао, 35, 54, 71)

"B" гуруҳида Италия ва Туркия плей-офф иштирокчисига айланди. Фаворитлардан эътироф этилган Швеция эса ҳатто Бельгияга ҳам имкониятни бой бериб, охирги ўринда қолиб кетди.

"B" гуруҳи

Бельгия - Швеция 2:1 (Гоор, 43, Мпенза, 46 - Мьяллбю, 53)

Туркия - Италия 1:2 (Окан, 62 - Конте, 52, Индзаги, 70, пенальти)

Италия - Бельгия 2:0 (Тотти, 6, Фьоре, 66)

Швеция - Туркия 0:0

Туркия - Бельгия 2:0 (Ҳоқон Шукур, 45, 70)

Италия - Швеция 2:1 (Ди Бьяжо, 39, Дель Пьеро, 88 - Ларссон, 77)

"C" гуруҳи етакчилиги учун сўнгги турда Испания ва Югославия қизғин кураш олиб борди. Югославия 90 дақиқага қадар 3:2 ҳисобида олдинда бораётганди, бироқ "қизил фурия" иккинчи бўлимга қўшиб берилган 4 ва 5-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ғалаба ва пешқадамликни қўлга киритди. Илк турда испанларни мағлуб этишни уддалаган Норвегияга бу муваффақият камлик қилди.

Эътиборлиси, Норвегияга қарши баҳснинг 88-дақиқасида захирадан майдонга тушган югославиялик Матея Кежман 30 сония ичида қизил карточка олиб, ўзига хос рекорд ўрнатди.

Словенияни эса 37 ёшли мураббий, ҳозирда Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқараётган Сречко Катанец Европа чемпионатига олиб чиқди. Жамоа плей-офф босқичида икки ўйин натижасига кўра Украинани 3:2 ҳисобида мағлуб этди. 1999 йил 17 ноябрдаги Украинадаги қорли майдондаги учрашувдан сўнг (1:1) ёш мутахассис маҳаллий телеканалга интервью берди.


Бугун ажойиб ўйин намойиш этган футболчилар учун шляпамни юқорига ирғитаман, улар ўзлари амалга ошириш керак бўлган ўйинни намойиш этишди. Бу феномал натижа. 

Биз Европа чемпионатида иштирок этишга муносибмиз. Бизнинг дарвозамиз томн нотўғри пенальти белгиланди. Бундан вазият учун 11 метрли нуқтага ишора қилиш кулгили ҳолат ҳисобланади. Майли, келинг, яхшиси, ижобий жиҳатларга эътибор қаратайлик. Биз Европа чемпионатига йўл олдик. Бундай мусобақага йўл олиш қанчалик қийин эканлигини яхши биламан. Йигитлар эса мусобақага лойиқ эканлигини исботлашди. 

Энди байрам қиламиз, кейинчалик бироз дам оламиз. Эҳтимол, бугунги тун энг узоғи бўлади. Словения терма жамоаси билан содир бўлган воқеа ҳар куни содир бўлмайди. Рождество яқинлашмоқда. Барчага байрам муборак бўлсин.

Катанец Евро стартидан аввалги матбуот анжуманида ҳам жамоаси аутсайдер сифатида кўрилаётганига қарамай, мусобақага шунчаки ташриф буюрмаганини айтиб ўтди:

"Биз очко улашувчи жамоа бўлмоқчи эмасмиз. Кўпчилик бизга аутсайдер сифатида қарашмоқда. Унутманг, биз саралаш босқичидан ўтишни уддаладик. Биз тарих яратдик, энди янги вазифалар сари интилишимз керак. 

Келинг, вазиятга реал қарайлик, Словенияда юқори савияда ўйнай оладиган 20 нафар футболчи йўқ. Бизни захираси асосий таркиб сингари кучли бўлган Испания билан таққослаб бўлмайди. Баъзи футболчиларимиз ўз клубларида кам ўйин амалиётига эга бўлишади ёки деярли майдонга тушишмайди. Бироқ бу билан уларни кучли эмаслиги сабабли деб ўйламайман. 

Биз, одатда, фақат телевизорда кўриш имкониятига эга бўлган Европанинг юлдуз футболчиларига қарши ўйнаймиз.

Рақибларимиздан фарқли ўлароқ, бизнинг йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ".

Словения турнирни ҳайратланарли тарзда бошлади. Югославияга қарши ўйиннинг 67-дақиқасига қадар жамоа 3:0 ҳисобида олдинда бораётганди, бироқ улар 7 дақиқа ичида ўз дарвозасидан учта тўп ўтказиб юборишди. Устига-устак бир киши кам бўлиб қолган Югославия сафида голлардан бирига Ўзбекистон олимпия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Любинко Друлович муаллифлик қилди, шунингдек, голли узатма ҳам амалга оширди. 


Иккинчи ўйинда испанлар билан ҳам тенгма-кет кураш олиб борган болқонликлар 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйишди. Сўнгги турда Норвегия билан дуранг ўйнаган Словения 2 очко билан кифояланди.

"С" гуруҳи

Испания - Норвегия 0:1 (Иверсен, 65)

Югославия - Словения 3:3 (Милошевич, 67, 70, Друлович, 73 - Захович, 23, 57, Павлин, 52)

Словения - Испания 1:2 (Захович, 59 - Рауль, 4, Этчеверрия, 60)

Норвегия - Югославия 0:1 (Милошевич, 8)

Югославия - Испания 3:4 (Милошевич, 30, Говердарица, 50, Комленович, 75 - Алфонсо, 38, 90+4, Мунитис, 51, Мендьета, 90, пенальти)

Словения - Норвегия 0:0

"D" гуруҳида фаворит сифатида эътироф этилаётган Нидерландия пешқадамга айланди. Франк Райкард шогирдлари амалдаги жаҳон чемпиони Францияни ҳам мағлуб этишни уддалади. Французлар гуруҳда иккинчи бўлишга бўлса, Чехия ва Дания мусобақа билан хайрлашди.

Дастлабки тур доирасида Чехияга қарши ўйинда Ян Коллер билан тўп учун ҳаводаги курашда нидерландиялик футболчи Яп Стамнинг қоши ёрилади. Жарроҳлик амалиёти эса майдон четида амалга оширилади.


"D" гуруҳи

Франция - Дания 3:0 (Блан, 16, Анри, 64, Вильтор, 90)

Нидерландия - Чехия 1:0 (Ф. де Бур, 89, пенальти)

Чехия - Франция 1:2 (Поборски, 35, пенальти - Анри, 7, Жоркаефф, 60)

Дания - Нидерландия 0:3 (Клюйверт, 57, Р. де Бур, 66, Зенден, 77)

Дания - Чехия 0:2 (Шмицер, 64, 67)

Франция - Нидерландия 2:3 (Дюгарри, 8, Трезеге, 31 - Клюйверт, 14, Ф. де Бур, 51, Зенден, 59)

Чорак финалнинг дастлабки ўйинида Португалия Нуну Гомешнинг дубли эвазига Туркияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Италия эса шу ҳисобда Руминияни доғда қолдирди. 

Учрашув иккинчи бўлимда беш дақиқа ичида иккита огоҳлантириш олишга муваффақ бўлган Георге Хажининг асабийлиги билан кўпроқ эсда қолди. Биринчиси Антонио Контега нисбатан қўпол ўйин учун, иккинчиси симуляция учун. Афсонавий руминиялик форварднинг фаолияти якунланаётганди...

"Учар нидерландлар" Югославияни 6:1 ҳисобида тор-мор этган бўлса, Франция Испанияни 2:1 ҳисобида енгди. Мазкур баҳснинг сўнгги дақиқаларида Рауль Гонсалес 11 метрли жарима зарбасидан аниқ зарба йўллай олмади.

Учрашувда Франция терма жамоаси ҳужумчиси Кристоф Дюгаррининг бурни синди, бироқ у учрашувда 90 дақиқа ҳаракат қилди. Кейинчалик ҳам бу шикастланиш унга деярли таъсир ўтказмади, у ҳатто финалда асосий таркибда майдонга тушиб, чемпионликка ҳисса қўшди.

1/4 финал

Туркия - Португалия 0:2 (Нуну Гомеш, 44, 56)

Италия - Руминия 2:0 (Тотти, 33, Индзаги, 43)

Нидерландия - Югославия 6:1 (Клюйверт, 24, 38, 54, Говедарица, 51, автогол, Овермарс, 78, 90 - Милошевич, 91)

Испания - Франция 1:2 (Мендьета, 38, с пенальти - Зидан, 32, Жоркаефф, 44)

Ярим финалда Франция Зиданнинг қўшимча бўлимларда пенальтидан урган "олтин гол"и эвазига Португалияни мағлуб этди. 

Учрашувда жанжал юз берди. Беллашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланган, жамоалар қўшимча бўлимларда ҳаракат қилаётгани. Ўйин якунланишига 3 дақиқа қолганда, австриялик ҳакам Гюнтер Бенко Португалия дарвозаси томон пенальти белгилайди. Дастлаб ҳакам қоида бузилганини кўрмай қолди, бироқ словакиялик ён ҳакам Игор Шрамка тўп Абел Хавьернинг қўлига текканини маълум қилди. Шундан сўнг норозилик келиб чиқди. Нуну Гомеш сўнгги лаҳзагача ҳакамлар билан баҳслашди, Луиш Фигу футболкасини ечиб, майдонни тарк этди, лекин барибир қайтди... Зидан ўша пеналтини голга айлантириб, Францияни финалга олиб чиққан "олтин" голни урди. 


Учрашувдан кейин ён ҳакам Шрамканинг ҳаракатларидан норози бўлган португалияликлар бош мураббий Паулу Бенту унинг юзига тупурди ва бунинг учун олти ойга дисквалификация қилинди. Чемпионат якунида асосий кашфиёт сифатида эътироф этилган Португалия терма жамоаси муносиб тарзда мусобақа билан хайрлаша олмади.

Италия ва Нидерландия ўртасидаги учрашувда эса ҳисоб очилмади. Пенальтилар серияси италияликлар 3:1 ҳисобида устун келди. 

Мазкур учрашувида биринчи бўлимдаёқ бир киши кам бўлиб қолган Италия терма жамоаси дарвозабони Франческо Толдо асосий қаҳрамонга айланиб, учта пеналтини қайтарди. У асосий вақтда битта зарбани қайтарди, кейин эса пеналтилар сериясида икки марта жамоасини қутқариб қолди. Қизиғи, Толдо Евро-2000 бир ҳафта қолганида Норвегияга қарши назорат ўйинида қўлини синдириб олган Жанлуижи Буффон ўрнига мусобақага ташриф буюрганди.

Шу тариқа, енгилмас сифатида кўрилаётган ва финалда гуруҳ босқичида мағлуб этилган Франция билан тўқнаш келиши кутилаётган Нидерландия 3-ўрин билан кифояланди.


1/2 финал

Франция - Португалия 2:1 (Анри, 51, Зидан, 117, пенальти - Нуну Гомеш, 19)

Италия - Нидерландия 0:0 (3:1 - пенальтилар бўйича)

Турнирнинг ҳал қилувчи учрашувида Франция ва Италия тўқнаш келди. Италияликлар беллашув сўнгига қадар ҳисобда олдинда бораётганди ва гўёки кубок учун жуда яқин эди. Бироқ ҳакам томонидан иккинчи бўлимга қўшиб берилган 4-дақиқада Сильвен Вильтор мувозанатни тиклади. Қўшимқа бўлимларда эса Давид Трезеге рақиб дарвозасини ишғол қилиб, "Олтин гол" қоидаси бўйича ғалаба голини урди ва французларга қитъа чемпионлигини ҳадя этди.

Европа чемпионати – 2000. Финал

Франция – Италия – 2:1 (0:0, 1:1, 1:0), "олтин гол"

2 июль, 2000 йил. Роттердам. "Де Кёйп" стадиони. 50 000 томошабин.

Франция: Бартез, Лизаразу (Пирес, 86), Блан, Десайи, Тюрам, Виейра, Жоркаефф (Трезеге, 76), Дешам (сардор), Зидан, Дюгарри (Вильтор, 58), Анри.

Италия: Тольдо, Мальдини (сардор), Неста, Каннаваро, Юлиано, Пессотто, Ди Бьяжо (Амброзини, 66), Фьоре (Дель Пьеро, 53), Альбертини, Тотти, Дельвеккьо (Монтелла, 86).

Голлар: 0:1 Дельвеккьо (55), 1:1 Вильттор (90+4), 2:1 Трезеге (103 "олтин гол").

Огоҳлантиришлар: Тюрам, Ди Бьяджо, Каннаваро, Тотти.


Шу билан бирга, Роже Лемерр қўл остидаги Франция амалдаги жаҳон чемпиони сифатида Европа чемпионатида ғолиб чиққан дастлабки жамоага айланди. Етти нафар футболчи ҳар икки турнир финалида дастлабки дақиқалардан бошлаб тўп тепди.

Патрик Клюйверт (Нидерландия) ва Саво Милошевич (Югославия) 5 тадан гол уриб, мусобақа тўпурарига айланди.

Франция терма жамоаси етакчиси, куни кеча 52 ёшни қаршилаган Зинедин Зидан эса турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Рамзий жамоа

Дарвозабонлар – Ф.Тольдо (Италия), Ф.Бартез (Франция);

Ҳимоячилар – Л.Блан, М.Десайи, Л.Тюрам (барчаси – Франция), А.Неста, Ф.Каннаваро, П.Мальдини (барчаси – Италия), Ф. Де Бур (Нидерландия);

Ярим ҳимоячилар – П.Виейра, З.Зидан (иккаласи ҳам – Франция), Луиш Фигу, Руй Кошта (иккаласи ҳам — Португалия), Хосеп Гвардьола (Испания), Д.Альбертини (Италия), Э.Давидс (Нидерландия);

Ҳужумчилар – Т.Анри (Франция), П.Клёйверт (Нидерландия), Нуну Гомеш (Португалия), Рауль (Испания), Ф.Тотти (Италия), С.Милошевич (Югославия).


Қизиқ томони, финал босқичида тўрт нафар ака-ука иштирок этди: Гэри ва Фил Невилл (Англия), Франк ва Рональд де Бур (Нидерландия), Патрик ва Даниэль Андерссон (Швеция) ҳамда Эмиль ва Мбо Мпенза (Бельгия).

Муваффақиятсизликка учраган Германия болалар футболини ривожлантириш бўйича глобал дастурни ишга туширди ва ўн йил давомида унга 600 миллион евро сармоя киритди - ушбу тизим асосида таҳсил олган футбол академиялари тарбияланувчилари немисларга шоҳсупага қайтариб, 2014 йил жаҳон чемпиони бўлишди.


Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз

Ди Стефано, Пушкаш каби футболчиларни чақирмаган чемпион ҳамда кумуш медаллар учун ишдан ҳайдалган мураббий — иккинчи Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз

Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз 

"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз

"Паненка" зарбаси кашф этилган ҳамда кашанда мураббий билан рақиб либоси остида кубок кўтарган Евро-1976 чемпиони ҳақида ҳикоя қиламиз

Стадиондаги ур-тўполон, газ ишлатган полиция ҳамда Рим Папасининг башорати — жанжаллар гирдобидаги мамлакат мезбонлигида ўтган Европа чемпионатини ёдга оламиз  

Евро-1984. Бир таймда 9 гол урган Испания, Зиданга "калла қўйишни" ўргатган француз ҳамда Конфуций ҳикматини айтиб, чемпионликдан сўнг бош мураббийликдан кетган мезбонлар устози ҳақида ҳикоя қиламиз

Евро-1988. Мукофот пули туфайли бойкотга учраган Португалия, синган шишадан боши ёрилган дарвозабон, рақиб либосини ҳожатхона қоғозига қиёслаган Куман ҳамда чемпионлик паради фожиага айланган нидерландлар ҳақида ҳикоя қиламиз

Евро-1992. Ўйин вақти майдонда портлаган бомба, "ой"дан келган мамлакат, Бетховен мусиқасини мадҳияга айлантирган байроқсиз жамоа ҳамда саралашдан ўта олмай, бутун мамлакат ёмон кўрадиган мураббий билан ғолиб чиққан чемпион ҳақида ҳикоя қиламиз

Евро-1996. Манчестердаги теракт, алкаш инглизлар, аварияга учраган Зидан, қиз туфайли бузилган дўстлик, жароҳат олган ҳакам ҳамда чемпионни аниқлаган "Олтин гол" ҳақида ҳикоя қиламиз 


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика