RU

Последние новости

11:25Рафинья "Олтин тўп"ни топшириш маросимида иштирок этадими?  0 11:22"Тушунишимча, ҳакам пенальтини ўзи белгиламаган, уни мониторга чақиришган" — "Сўғдиёна" - "Динамо" учрашуви ҳакамлик муҳокамаси  3 10:49"Челси" футболчиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  0 10:27Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи Чехия клубида амалиёт ўтайди  0 10:17Гарначо келажаги борасида бир қарорга келди  1 09:45"Рома"нинг янги футболчиси илк машғулотда жароҳат олди  4 09:17"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси ёзда жамоани тарк этади  1 08:50"Ливерпуль" асосан захирада қолиб кетаётган футболчисини 50 миллионга сотишга яқин  1 08:22Here we go. "Арсенал" "Тоттенхем" билан деярли шартнома имзолаган футболчини илиб кетди  4 07:55Суперлига. "Динамо" ва "Навбаҳор" сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  2 07:53"Интер Майами" Лига кубогининг ярим финалига йўл олди  2 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  9 02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  9 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  5 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  2

Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Олимпик"нинг 2 футболчисига жиддий қизиқмоқда Новости

Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Олимпик"нинг 2 футболчисига жиддий қизиқмоқда

Суперлига клублари таркибни шакллантириш жараёнини давом эттиришмоқда.

Кеча расман Сергей Лушчанни бош мураббий сифатида таништирган "Навбаҳор" трансфер ойнасида тезликни оширмоқда. "Championat.asia" олган маълумотга кўра, наманганликлар "Олимпик"нинг икки нафар ҳимоячисига жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Булар: Саидазамат Мирсаидов (ўнг қанот ҳимоячиси) ва Шаҳзод Тоиров (марказий ҳимоячи).

"Лочинлар" Мирсаидовни қишда ҳам таркибга қўшиб олмоқчи бўлган, ҳатто у жамоанинг Туркиядаги йиғинига ҳам борган эди. Аммо, кейинроқ "Олимпик"нинг барча ўйинчилари ортга қайтарилган ва ушбу трансфер амалга ошмай қолганди. Энди томонлар ўзаро келишувга эришишган ва катта эҳтимол Саидазамат 2-давра олдидан "Навбаҳор" таркибига бориб қўшилади.

Тоиров масаласи эса ҳали тўла ҳал қилинмаган, "Олимпик"дагилар асосий таркибнинг кўпгина вакиллари жамоани тарк этаётгани сабаб яна бир муҳим футболчини қўйиб юборишни хоҳлашмаяпти. Воқеалар ривожини сайтимизда кузатиб боринг.


Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли Мирсаидов жорий мавсум Суперлигада 13та ўйин ўтказди ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 22 ёшли Тоиров эса Суперлига ва Ўзбекистон кубогида жами 10та ўйинда майдонга тушди ҳамда битта гол урди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика