RU

Последние новости

18:58ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА (матнли трансляция)  88 18:43"Манчестер Юнайтед" 6 миллионга сотган футболчисини 20 миллионга қайтариб олмоқчи  0 18:02Ўзбекистон - БАА: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  5 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Иккита автогол урилган ўйинда Япония ва Австралия очколарни бўлиб олишди  15 17:32ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА: "Бундёкор" стадиони ўйинга тайёр  10 16:59Ўзбекистон - БАА. 18-учрашув арафасида. Аввалги баҳсларда қандай натижа қайд этилган?  9 16:46"Реал" "Байер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 16:14"Манчестер Сити" Коул Палмерни қайтармоқчи ва бу трансферга 150 млн евро сарфлашга тайёр  0 14:59Про лига 23-турига ҳакамлар тайинланди. Марказий учрашувда ВАР ишлайди  2 14:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди, лекин футболчининг бундан хабари йўқ  6 13:31Мюллер фаолиятини 2025 йилнинг ёзида якунлаши мумкин  0 13:00"Ал Қодисия" Руй Виторияни ишга таклиф қилмоқчи  0 12:34Жирков: "РПЛда 99,9% эҳтимол билан "Зенит" чемпион бўлади"  0 12:27Ўзбекистон, Корея ва Япония пешқадам, Хитой ва қўшниларимиз ҳали очко олишмади. Бугунги ўйинлар ва гуруҳлардаги ҳолат  19 12:06"Милан" устози эски танишини Италияга олиб келмоқчи  1

Эрон билан ўйинга 10 кун қолди. Теҳрондаги ғалаба эсингиздами? Новости

Эрон билан ўйинга 10 кун қолди. Теҳрондаги ғалаба эсингиздами?

14 ноябрь, 2012 йил. "Озоди" стадиони. 43.700 томошабин. Айнан шу санада Теҳронда Эрон - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтганди.

ЖЧ-2014 саралаш босқичидан ўрин олган ўша ўйинда иккала жамоага ҳам ғалаба зарур эди. Эрон ютганида 90 фоизга ЖЧ йўлланмасини ҳал қилар, биз ғалаба қозонсак гуруҳда биринчи ўринга чиқиб Жанубий Корея билан ўйинни кутардик.

Бу ўйин биз учун Теҳрондаги биринчи учрашув бўлиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. Ўйиндаги ягона гол 71-дақиқада Улуғбек Бақоев томонидан киритилганди.

Гол қандай бўлганди? Терма жамоамиз вакиллари жарима тўпи тепиш имконига эга бўлишади. Тўп ёнига Сервер Жепаров яқинлашади ва тўпни ҳаволатиб жарима майдончаси ичига узатиб беради. Шунда Улуғбек Бақоев ҳаммадан биринчи тўпга етиб келиб чап оёқда бехато зарба йўллайди - ГОЛ!!!



Якунда мана шу биргина вазият ўйин тақдирини ҳал қилади ва Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор Эронни мағлуб этади. Миржалол Қосимов шогирдлари Теҳрондан ўта муҳим уч очко билан қайтишади.

Келинг, ўша ўйиндаги таркибни ёдга оламиз. Дарвозани Игнатий Нетсеров қўриқлаганди. Ҳимоячилар - чап қанотдан бошлаб Виталий Денисов, Артём Филипосян, Ислом Тўхтахўжаев, Акмал Шораҳмедов. Ярим ҳимоячилар - Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Фозил Мусаев, Шохруҳ Гадоев. Ҳужумда эса Улуғбек Бақоев ҳаракат қилганди.

Захирадан тушган футболчилар: Олег Зотеев, Александр Гейнрих, Ислом Иномов.



Ҳозир юқоридаги таркибдан тўрт нафари Эрон - Ўзбекистон ўйинига таклиф этилган. Булар - Игнатий Нестеров, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров ва Александр Гейнрих. Учрашув қаҳрамони Улуғбек Бақоев эса футболчилик фаолиятини тугатиб, бугунги кунда "Бухоро" бош мураббийи бўлиб ишламоқда. Термага чақирилганлар орасида Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов сингари яхши ҳужумчилар бор. Шундай экан, бугунги таркибдан ҳам бемалол ғалаба кутсак бўлади.


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика