RU

Последние новости

02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   8 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  275 01:40ЕЧЛ. "Арсенал" – "Байер" (онлайн ҳисоб)  9 01:40ЕЧЛ. "Челси" – ПСЖ (онлайн ҳисоб)  31 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  23 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  6 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  53 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  2 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4

Эрнесто Вальверде "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида қатнашди (тўлиқ) Новости

Эрнесто Вальверде "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида қатнашди (тўлиқ)

"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде ЕЧЛ доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида қатнашди.

"Рақибнинг режалари қандай эканлигини билмайман. Бироқ жамоанинг ЕЧЛдаги натижалари барчасини айтиб турибди - МЮ 4 сафар ўйинининг 3тасида ғалабага эришди. "Ювентус" ва ПСЖга қарши ўйинларда МЮ сўнгги дақиқаларда ғалаба голини киритди. Биз ўз ўйинимиз ва кучли қарталаримиз ҳақида ўйлашимиз керак.

Биз сафарда гол ура олдик. Бироқ бу ҳеч нимани англатмайди. Ўзимизнинг имкониятларимиз ҳақида гапиргим келмаяпти. Шунчаки, МЮга ўз дарвозамиз учун зарба беришга имконият қолдирмасликка ҳаракат қиламиз. Ҳеч қайси вазиятда биз ўзимизда устунлик борлигини эсламаслигимиз керак. Бу ахмоқлик бўлади.

МЮнинг кучли томонлари кўп. Жамоа ғолиблик руҳига эга. Айнан майдонда биз рақибдан устун эканлигимизни кўрсата олишимиз керак.

"Юнайтед" илк дақиқаларданоқ ҳужумга ташланадими ёки йўқ, билмайман. Улар тахминан ўтган сафар ўйинларидаги тактикани ишлатишади. МЮнинг имкониятларини яхши биламиз. Шу боисдан дарвозамиз олдида яратилаётган барча вазият голга айланмаслиги керак. "Юнайтед"га бўш ҳудуд очиб берса, бизни жазолай олади.

Ярим финалга чиқишга интиламиз. Аммо рақиб жуда жиддий. Ҳудди биз каби жуда кучли. Бу ердагиларнинг барчаси тушуниб турибдики, ярим финалга чиқиш тўсиғи анчагина залворли. Буни унутмаслик керак", - деди Вальверде.

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика