RU

Последние новости

14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  0 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  1 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  7 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  11 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  26 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  2 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2

Эрнан Креспо тез орада "Ал Айн" бош мураббийига айланади. Мураббий ОЧЛдаги илк учрашувини "Пахтакор"га қарши ўтказади Новости

Эрнан Креспо тез орада "Ал Айн" бош мураббийига айланади. Мураббий ОЧЛдаги илк учрашувини "Пахтакор"га қарши ўтказади

Буни Фабрицио Романо маълум қилди.

Аргентина термасининг собиқ ҳужумчиси Эрнан Креспо Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал Айн" клуби бош мураббийига айланади. Мураббий тез орада бу постни эгаллайди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Креспо яқиндагина истеъфога чиқарилган "Аякс" собиқ бош мураббийи Алфред Схрёдернинг ўрнини эгаллайди. 

Эслатиб ўтамиз, "Ал Айн" ОЧЛ баҳсларида "Пахтакор" билан бир гуруҳдан жой олган. Креспо ОЧЛдаги илк учрашувини 28 ноябрь куни "Пахтакор"га қарши ўтказади.  Айни дамда БАА жамоаси ОЧЛнинг тўртта ўйинидан кейин 12 очко жамғариб, кейинги босқич масаласини ҳал қилган. Маълумот учун, Эрнан Креспо бундан олдин "Ал Дуҳайл" клуби бош мураббийи эди. Унинг ўрнини эса ПСЖ собиқ мураббийи Кристоф Гальтье эгаллади. Энди Креспо ўз фаолиятини "Ал Айн"да давом эттириш арафасида.

ОЧЛда "Пахтакор" билан бир гуруҳдан ўрин олган "Ал Айн" кутилмаганда бош мураббийини истеъфога чиқарди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика