RU

Последние новости

19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  0 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  10 18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   6 18:13Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"  2 17:39ПСЖда можаро: футболчилар Луис Энрикенинг тактикасидан норози  1 17:12Сердар Азмун: "Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди"  34 16:58Икки турда максимал натижа: Эрон устидан тарихий ғалабага эришамиз(ми)?  8 16:36"Барселона" Войцех Шенснини Чемпионлар Лигаси учун рўйхатдан ўтказди  1 16:07"Коринтианс" молиявий муаммолар гирдобида: Депай Бразилияни тарк этиши мумкин  1 15:38"Бавария" Мусиала билан шартномани янгилаб қўймоқчи  0 15:07"Ливерпуль" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  2 14:40"Арсенал" "Лейпциг" ҳужумчисини сотиб олиш режасидан воз кечмаган  0 14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  11 13:49"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи  1 13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"  18

Элдор Сакаев: «Стадионда бугунгидек атмосфера бўлса, футболчилар ҳам икки ҳисса куч билан ҳаракат қилади» Новости

Элдор Сакаев: «Стадионда бугунгидек атмосфера бўлса, футболчилар ҳам икки ҳисса куч билан ҳаракат қилади»

Про лига 1-тури доирасидаги «Динамо» - «Янгиер» (2:1) ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Элдор Сакаев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

"Ўйин хавфли ҳужумларга бой ўтди. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун кураш кечди. Рақибларимиз гол урган биринчи вазиятда хатоларимиз учун жазоландик, кўп ўтмай ҳисобни тенглаштиришга эришдик. Бироқ сўнгги дақиқада яна ҳушёрликни йўқотиб, ҳимоядаги пала-партишликдан гол ўтказиб ўтказиб юбордик. Аламли мағлубият. Бу ҳали мавсум бошланиши, хатолар устида ишлаймиз.

Самарқандда ўзим ҳам ишлаганман, бу ерда ҳар доим мухлислар жамоани ўйинни охиригача олға бошлашади. Бугун ҳам шундай бўлди. Бизни ҳам қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга раҳмат дейман. Футбол томошабинлар билан гўзал. Стадионда бугунгидек атмосфера бўлса, футболчилар ҳам икки ҳисса куч билан ҳаракат қилади. Бугун ҳеч ким ҳимояда ўтириб олгани йўқ, икки жамоа ҳам ҳужумкор тўп суриб, томошабоп ўйин кўрсатди. Ҳар бир ўйинда мана шунақа жанг бўлса керак.

Тўғри, «Янгиер» дебютант жамоа. Шунга қарамай, олдимизга ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш талаби қўйилган. Жамоамиз хусусий клуб, клубимиз президенти футболни жуда яхши кўради. Ҳар бир ўйинда Про лигадаги рақобатбардош клуб эканлигимизни кўрсатишимиз керак.

Чинданам «Янгиер» катта тарихга эга клуб бўлса-да, ўтган йилдан бошлаб яна аввалги анъаналарини тиклашга киришган. Клубимиз раҳбари жамоа мавқеини тикламоқчи. Бу йўлда барчамиз бирлашиб, фақат яхши натижалар ва юқори ўринлар учун интиламиз. Осон бўлмаслиги аниқ, шунга қарамай биз каби ҳар бир футболчимиз ҳам ўз кучига ишонади", - дейди мураббий.

→ Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди» 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика