RU

Последние новости

20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  0 20:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  26 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  13 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8

"Эл Класико", Гранададаги триллер ва антирекорд Новости

"Эл Класико", Гранададаги триллер ва антирекорд

Тунда ўтган "Гранада" – "Вильярреал" беллашуви билан Примера-2023/24нинг 11-тури якунига етди.

Ҳозир сиз билан турнинг энг муҳим воқеалари ҳақида гаплашамиз. Демак, bienvenido!


Тур дербиси!

"Эл Класико"ни кўрмаганлар борми? Бу мавсумдаги илк тўқнашувда "Реал" "Олимпик Льюис Компанис"да "Барселона" устидан иродали устидан иродали ғалабага эришди – 2:1. Барчаси 6-дақиқада "Реал" ҳимоясидаги тушунарсиз ҳаракатлардан бошланди. Илкай Гюндоган буни кечирмади ва "Барселона" сафидаги биринчи голини урди. 

Биринчи бўлимда мезбонлар яхшироқ ўйин кўрсатган бўлса, иккинчи таймда меҳмонларнинг ўйини маънолироқ чиқди – Жуд Беллингем одатига кўра, "монстр" режимини ёқди ва 92-дақиқада ғалаба тўпини киритди. "Реал" Примерадаги 1800-ғалабасини нишонлади – барча клублар ичида биринчи бўлиб. Энг яқин таъқибчи – 1740 ғалаба билан "Барселона". Мадридликлар чемпионатда, "Сельта"ни минимал ҳисобда енгган, "Жирона" билан бир хил очко жамғарган. "Барса" эса кучли учликка "Атлетико"ни ўтказиб юборди.


Тур муваффақияти

"Атлетико" ўз майдонида "Алавес"ни таслим этди (2:1). Родриго Рикельме ва Альваро Мората голларига Андер Гевара жавоб берди. Мадрид жамоаси Примерадаги кетма-кет 14-ўйинида зафар қучди ва 2011/12 ва 2012/13-йиллар мавсумларидаги рекордини такрорлади. "Цивитас Метрополитано"даги кейинги учрашув – 12 ноябрь куни "Вильярреал"га қарши бўлиб ўтади. Қизиқ, клуб тарихидаги рекорд янгиланармикин?


Тур триллери 

"Вильярреал" Пачета қўл остидаги иккинчи ғалабасини нишонлади. Сафарда "Гранада" мағлуб этилди – 3:2. Меҳмонлар сафида Жерар Морено (дубль) ва Александр Серлот гол урди. Рақиб биринчи бўлимнинг ўзида Рикард Санчес ва Мирто Узунининг голлари билан жавоб берди, бироқ мувозанатни тиклашни уддалай олишмади. Ваҳоланки статистик кўрсаткичлар бўйича устунликка эга эдилар: xG ва зарбалар сони бўйича ҳам (17-6, 8-5 аниқ зарбалар), тўпга эгалик қилиш эса "Вильярреал"да эди.  Бир нечта поғона юқорилашга эришган рақибдан фарқли равишда Пако Лопес жамоаси ҳозирча ўз ҳолатини яхшилай олмаяпти.

Тур антирекорди

"Альмерия" ўз майдонида "Лас-Пальмас"га имкониятни бой берди: Ларги Рамазани голига меҳмонлар Мунир Эл Хаддади ва Сори Кабанинг аниқ зарбалари билан жавоб беришди. Андалусияликларга ҳаттоки мураббий алмашиши ҳам ёрдам бермади: Гаиска Гаритано келганидан кейин "Атлетик", "Жирона" ва энди "Лас-Пальмас"дан ма-лубият. 11 турдан кейин "Альмерия" бор йўғи 3 очко (3 та дуранг) ишлади – бу Примера тарихидаги бешинчи энг ёмон натижа. "Хетафе"-2021/22 ва "Расинг"-1929 (!) шунча очко жамғарган, "Саламанка"-1980/81 (2) ва "Спортинг"-1997/98 (1 очко) унданда камроқ очко тўплаганди. Жон сақлаб қолувчи зона билан фарқ 6 очко – клуб раҳбарияти кутган натижа бундай бўлмагани турган гап. Ҳа, воқеалар Марселда юз бермаяпти, лекин комиссар Жубернинг юзи "Альмерия"даги вазиятга жуда мос тушарди.


Тур иқтибоси

"Хетафе" - "Мальорка" ўйинида ҳисоб очилмади. Мадрид провинцияси жамоаси учун бу лигадаги қаторасига бешинчи дуранг. Жамоа устози Пепе Бордалас ўйиндан олдинги матбуот анжуманида қуйидагича фикр билдирди: "Мен буни узоқ ўйладим ва ҳозир айтаман. Рақиблар "Хетафе"га қарши ўйинга тайёргарлик кўраётганида, улар худди "Барселона", "Атлетико" ёки "Реал"га қарши беллашувга тайёрлангандек ҳозирлик кўради. Бизга қарши майдонга тушган жамоаларнинг ўйинлари акс этган видеоларини кўриб, шундай фикр пайдо бўлди.


Омонжон Тўхтамирзаев

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика