RU

Последние новости

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  2 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  18 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  1 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Эктор Купер: "Қоғозда Австралия фаворит, аммо майдонда ҳамма нарса бўлиши мумкин" Новости

Эктор Купер: "Қоғозда Австралия фаворит, аммо майдонда ҳамма нарса бўлиши мумкин"

Осиё кубоги "B" гуруҳининг иккинчи туридан ўрин олган Австралия - Сурия учрашувидан олдин Сурия терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ва футболчи Айҳам Осу матбуот анжуманида қатнашишди.

- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Ҳар бир учрашув қийин ўтмоқда. Бу Осиё кубоги ва бу ерда осон рақиблар йўқ. Эртага гуруҳимиздаги энг кучли жамоага қарши ўйнаймиз. Футболчиларнинг иштиёқ ва ҳаракат сабаб ғалаба қозонишимиз мумкин.

Айҳам Осу

- Эртанги учрашув ҳақида нималар дея оласан?

- Қоғозда Австралия фаворит, аммо майдонда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз эртага бор имкониятларимизни ишга соламиз ва мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

- Эртага Сурия терма жамоаси ғалаба қозонишига ишонасизми?

- Ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Назарий жиҳатдан рақиб фаворит, бироқ майдонда нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Муҳими хатоларга йўл қўймаслик ва фақат шундагина уч очкони қўлга киритишимиз мумкин.

Айҳам Осу

-Биринчи баҳсдаги яхши натижадан сўнг кийиниш хонаси ва жамоадаги атмосфера қандай?

- Ажойиб жамоа йиғилган. Ёш ва тажрибали футболчилар бир бирига ёрдам беришмоқда. Легионер футболчиларимиз ҳам жамоага тезда қўшилиб кетишди. Кайфият аъло даражада.

- Кўпчилик сизни ҳимоявий футбол тарафдори бўлганингиз учун танқид қилади. Аммо шу услуб билан сиз Миср терма жамоасини ЖЧга олиб чиққан эдингиз. Ушбу фалсафангизга ҳали ҳамон ишонасизми?

- Жамоа техник ва услуб томонлама менга тўғри келиши керак. Мен ҳам бир терма жамоа билан ишлаб кета олмайман. Мен учун шундай микс бўлиши керак. Мен ҳеч қачон фақат ҳимояланадиган жамоани бошқармаганман. Бу интизом, фақатгина ҳимояланиб ўйнаб бўлмайди. Ҳужум ҳам кўп қиламиз.

Айҳам Осу

- Сиз яқинда Сурия терма жамоасида фаолиятингизни бошладингиз. Сурия футбол федерациясига сизга таклиф билан чиққанида, ушбу таклифни оилангиз билан муҳокама қилдингизми? Сурия терма жамоаси учун ўйнаш таклифи берилганидан хурсандмисиз. Эмоцияларингизни таърифлаб берсангиз.

- Мен Швецияда туғилганман ва Швецияда яшайман. Сурия терма жамоасида ўйнаш таклифи келиб тушганда оилам билан суҳбатлашдим. Оилам хурсанд бўлишди. Мен Швецияда туғилиб ўсган бўлсам ҳам, менинг авлодларим суриялик. Сурия терма жамоасида билан бор йўғи икки учрашувда иштирок этдим. Мен Сурия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиш имконияти берилганидан бахтиёрман. Сурия терма жамоасида ўйнаётганимдан ота онам мендан кўра бахтлироқ.

- Жамоангизнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Гуруҳдан чиқиш имкониятларимиз эртанги ўйинга боғлиқ. Ўйиндан ўйинга ҳаракат қиламиз. Олдиндан тахмин қилишим нотўғри.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика