Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!
01 сен 11:37
Новости


Эдерсон 13-14 млн евро эвазига "Фенербахче"га ўтмоқда — Here We Go!
Туркия клуби "Манчестер Сити" билан 32 ёшли дарвозабоннинг трансфери борасида келишувга эришди.
Истанбулликлар "шаҳарликлар" билан шартномаси тугашига ҳали 1 йил қолган бразилиялик дарвозабон учун тахминан 13-14 млн евро тўлайди.
Эдерсон 2017 йилдан буён инглиз клуби шарафини ҳимоя қилади ва у "Бенфика"дан 40 млн евро эвазига ўтган эди.
Дарвозабон "Манчестер Сити" таркибида жами 372 ўйин ўтказган. Клуб билан биргаликда олти марта Премьер-лигада ғолиб чиққан ва бир марта Чемпионлар Лигаси ғолибига айланган.
Похожие новости

Комментарии