RU

Последние новости

12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  2 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  3 10:20Неймар яна жароҳат олди  4 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  9 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  7 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  5

ЕЧЛдаги Германия клублари 3-дивизион ва аёллар Бундеслигаси ривожига 7,5 миллион евродан ажратди Новости

ЕЧЛдаги Германия клублари 3-дивизион ва аёллар Бундеслигаси ривожига 7,5 миллион евродан ажратди

Германия футбол лигаси бугун Бундеслига ва Бундеслига 2 клублари, жами 36 жамоа вакиллари иштирокида видео-конференция ўтказди.

Конференцияда Бундеслига ва Иккинчи Бундеслига майда чемпионатни қайта тиклашга тайёрлиги билдирилди. Буни расман тасдиқлаш эса Германия ҳукумати рухсатига боғлиқ.

Клублар эса майда чемпионатни мухлисларсиз ўтказишга тайёрлигини расман маълум қилди. Бундеслига Бош Ассамблея томонидан 30 апрелга қадар вақтинча тўхтатиб қўйилганди. ГФЛ ҳукумат рухсатини кутмоқда ва режага кўра, Бундеслига ва Бундеслига 2 чемпионатлари 9 майдан давом эттирилади. Қолган дивизион, аёллар Бундеслигаси ва ҳаваскорлар лигаси ҳозирча давом эттирилмайди.

Навбатдан ташқари йиғилиш, яъни онлайн Конференцияда Германия футбол лигаси барча 36 жамоага қиймати 500 000 евро бўлган коронавирусни текширадиган тестларни тақдим этиши таъкидланди.

Бирдамлик, ҳамжиҳатлик кампанияси ташаббускорлари, Бундеслиганинг ЕЧЛда ўйнайдиган клублари: "Бавария", "Боруссия" Дортмунд, "Лейпциг" ва "Байер" 3 дивизион ва аёллар Бундеслигасига 7,5 миллион евродан маблағ ажратди.

Бундеслиганинг 36 клубига Германия футбол лигаси томонидан 5та Лабатор гуруҳлар (Sonic Healthcare, LADR, Labour Berlin, Synlab, Dr.Wisplinghoff) мутахассислари бириктирилади. Бу борада барча лабатор гуруҳлар билан расман келишув бўлгани эълон қилинди. Лабатор гуруҳлар расмий хат орқали мавсум якунига қадар футболчилардан тестлар олиш ва уларни тўлиқ назоратда бўлишига кафолат беришди. Шунингдек, клубларга ажратилган тестлар ортиб қоладиган бўлса, унда бу ускуналар аҳолини текшириш, биринчи навбатда қариялардан тест олишга сафарбар қилинади. Бу борада Германия Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишувга кўра, ортиб қолган тестлар ҳукуматга топширилади.

Стадиондаги харажатлар, ташкилий ишларни бажарадиган персонал ва ОАВ ходимлари ҳам имкон қадар минимум кўрсаткичга келтирилиши қайд этилган.

Ўйин пайтда майдон атрофида 98 нафар киши ва трибунада максимум 115 нафар инсон ўтиришига рухсат берилади. Жами бир ўйинда максимум 213 нафар киши қатнашиши мумкин. Бундеслига 2да эса майдон атрофида 90 ва трибунада 98 кишигача рухсат берилади. Жами максимум 188 кишидан ортиқ инсон стадионда бўлмаслиги керак. 


Шаҳбоз Беғамов таржимаси

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика