RU

Последние новости

16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  0 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  0 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  42 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  0 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  2 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  7 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  38 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1

"Дубль". Ҳаммаси баҳонамиди? Новости

"Дубль". Ҳаммаси баҳонамиди?

Ўринбосарлар жамоаси — ақлли мутахассислар ишлайдиган тўғри йўлдаги клубларнинг келажаги ҳисобланади.

17-19 ёшли иқтидорлар катта футболга айнан U-21 биринчилиги орқали ўтиб олишади. Ўзимизда ёш юлдузлар камлигига сабабчи сифатида ҳамма вақт бош мураббий(лар) кўрсатиб келинди. Улар танбалликда, ўринбосарларининг ўйинини кузатиб, селекция қилмасликда айбланди.

Ўз навбатида "тренер"лар ҳам "дубль" учрашуви асосий жамоа машғулоти билан бир пайтга қўйилганидан узоқ йиллар нолиб юришди. Ниҳоят, уларнинг "оҳ"и футбол раҳбариятига қадар етиб борди ва 2022 йилда регламентнинг 19.1. бандига ўзгартириш киритилди:

U-21 чемпионати учрашувлари асосий таркиблар иштирокидаги учрашувидан бир кун кейин ўтказилади (майдони талаб даражасида бўлмаган U-21 жамоалари ўз учрашувини асосий стадионда ўказади).

Яқиндагина ЎФА вице-президенти сифатида иш бошлаган Одил Аҳмедов бу қарорнинг фойдали томонларини санаб берди:

Биринчидан, жамоанинг асосий таркибидан жой ололмаган футболчи эртасига U-21 чемпионатида ўйнаши мумкин. Бу умидли футболчилар ўйин амалиётисиз қолиб кетишининг олдини олади.

Иккинчидан, агар клубнинг U-21 жамоаси учун ажратилган майдон талаб даражасида бўлмаса, учрашув асосий стадионда ўтказилади.

Учинчидан, асосий таркиб мураббийлари энди бемалол U-21 чемпионати ўйинларини кузатишлари мумкин. Бунга қадар U-21 чемпионати учрашувлари асосий таркиб машғулотлари билан бир пайтга тўғри келиши кўпчиликка ноқулай эди.

Бир қарашда барчаси ҳал бўлди-ю энди ривожланиб кетамиз. Мураббийлар тез орада янги "вундеркинд"ларни кашф қилиб ташлайдигандек. Бироқ, бу тасаввурнинг умри яшил майдонгача...

Тўғри, бош мураббийларга "дубль" учрашувларини кузатиш, янги иқтидорларни қидириш ва асосий таркибда жой тополмаган шогирдларини синовдан ўтказиш учун ажойиб имконият яратилди. Лекин, бундан кимлар унумли фойдаланаётгани барчага қизиқ бўлса керак.

Суперлигада 14 та клуб бор. Ўринбосарлар жамоаси иштирокидаги ўйинларга эса атиги 7 клубдан "катта устоз"лар келди: Анхель Лопес, Тимур Кападзе, Самвел Бабаян, Рўзиқул Бердиев, Миржалол Қосимов, Денис Коростиченко ва Бахтиёр Ашурматов (биздаги маълумотларга кўра).

Кападзе сафардаги ўйинларда ҳам ўзи қоляпти, Ашурматов учрашувларни ёрдамчилари билан кузатяпти, Бабаян эса рақиб майдонидаги баҳслар таҳлилини Виктор Жалиловга ишониб, асосий таркиб билан ортга қайтяпти. 

Қолган клуб (мураббий)лар эса... Билмадик. Балки, бошқаларга U-21 жамоаси шунчаки регламентда белгиланган мажбурият туфайли керакдир. Аммо, бир нарса ойдинлашди: "дубль" ноқулай вақтга қўйилганини йиллар давомида айтиб келган баъзи мутахассислар бошини ошиқча оғритмаслик учун "арпа уни"ни баҳона қилган экан...

Ўлимга ўхшайди... 

Автор :
Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика