RU

Последние новости

07:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧдаги омадсизликлардан сўнг ФИФА рейтингида анча пастга тушиб кетди  1 07:27Про лига. Бугун 20-турнинг қолдирилган баҳси бўлиб ўтади  0 02:14Ўзбекистон U20 термаси Аргентинага мағлуб бўлди  2 01:45Миллатлар лигаси. Германия, Туркияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:24Миллатлар лигаси. Польшадаги стадионда чироқ ўчиб қолди  1 00:44Мудрик 5 ой деганда гол урди  1 00:14Тухель Англияда иш бошлаши мумкин  1 23:54Ўртоқлик ўйини. "Бунёдкор" - ОКМК 5:5  1 23:34“Андижон” ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди   2 22:54Қизиқ хабар! Ўткир Юсупов туфайли "Фулад" ходими ишдан кетди  20 22:35"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  2 22:18Бернд Шустер: "Мбаппе нима қилиш кераклигини яхши билади"  1 21:51"Милан" президенти "Сан-Сиро"ни қадимий иншоот деб атади  0 21:37АПЛ клуби ҳакамни танқид қилгани учун жаримага тортилди  0 20:58Испанияда қайси жамоанинг ўйинлари энг кўп томоша қилинмоқда?  1

Достонбек Ҳамдамов: “Футболчилар топширадиган нормативлар дунё амалиётида бор” Новости

Достонбек Ҳамдамов: “Футболчилар топширадиган нормативлар дунё амалиётида бор”

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси Достонбек Ҳамдамов ЎзПФЛ сайтига интервью берди ҳамда ЎФФ ҳамда ЎзПФЛ амалга ошираётган ислоҳотлар ҳақида ўз фикрини билдирди.

“Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси томонидан ишлаб чиқилган бир қатор ислоҳотлар ҳақида айтишим мумкинки, бу ўзбек футболи учун фақат фойда. Илгарилари ҳам норматив топширар эдик. Аммо, бу нормативлар назоратга олинмас эди, айтишим мумкин, ҳозирги тест норматив жараёни ЎФФ мутахассислари томонидан назорат қилинса, бунга футболчи ва мураббийлар бироз жиддий эътибор берадилар”, - дейди Ҳамдамов.

“Нормативлар дунё амалиётида бор ва бунга оддий ҳол сифатида қараш мумкин. Аммо, уни назорат қилиб бориш ва футболчилар ўз жисмоний ҳолатлари ҳақида маълумот олишлари ҳам муҳим”.

“Умуман олганда, бу йилги Суперлига баҳслари жуда кескин ва қизиқарли тарза кечиши аниқ. Мухлисларнинг ҳам талаб ва истаклари ҳисобга олинган деб ўйлайман. Улар ҳам кучли ва кескин тарзда ўтказиладиган учрашувларни томоша қилишни хоҳлайдилар. Бу шунингдек, футболчилар учун ҳам ўзига ҳос синов ва рақобатдир. Эндиликда, барча мусобақага жиддий қарайди. Марказий учрашувлар кўпаяди, бу эса чемпионат савияси ўсишига ижобий таъсир қилади”, - дейди Достонбек Ҳамдамов.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика