RU

Последние новости

12:13АПЛ клуби Шешко учун 80 млн евро тўлайди  0 11:55Муҳаннад Ал Яҳё: "Ўз майдонимизда U-23 Осиё кубоги бош совринини қўлга киритишни хоҳлаймиз"  0 11:31"Манчестер Сити" 22 ёшли ҳимоячи учун 57 млн евродан кўпроқ тўлашга тайёр  4 10:36Лунин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  2 10:19"Барселона" президенти: "Клуб ёзда бошқа футболчи олмайди"  6 09:57"Реал" Винисиусни сотмоқчи (Defensa Central)  9 09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  10 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчисига таклиф билан чиқди  3 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  5 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  2 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  1 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2

Дортмунднинг машхур нашрлари Ҳусанов "Ман Сити"га ўтиб кетаётганидан афсусда Новости

Дортмунднинг машхур нашрлари Ҳусанов "Ман Сити"га ўтиб кетаётганидан афсусда

Абдуқодир Ҳусанов тез орада "Манчестер Сити" клуби аъзосига айланиши кутилмоқда.

Германиянинг машхур нашрларидан бири Ruhr24 "Боруссия Дортмунд" Абдуқодир Ҳусановни қўлдан чиқаргани ҳақида ёзмоқда. Мақолада "Боруссия Д"даги муаммоларни беркитиши мумкин бўлган ҳимоячини клуб қўлдан чиқаргани танқид остига олинган. Қуйида ушбу мақола билан танишишингиз мумкин:


"Боруссия" ҳимоячилари кетма-кет ўйинларни бой беришмоқда, ёруғлик эса кўринмаяпти. Ҳимояни кучайтириши мумкин бўлган асосий номзодлардан бири бўлса "Сити"га кўчиб ўтмоқда – Абдуқодир Ҳусанов.

"Доруссия Д" ҳимояси ҳар қачонгиданда ожизроқ кўринмоқда. "Байер"га қарши мағлубият қабул қилиб олинган ўйинда бошқа позициядаги ўйинчилар марказий ҳимоячи ролини бажаришга мажбур бўлишди. Мухлисларнинг янги трансферга бўлган истаги ҳар доимгиданда юқори. Бироқ, энди бир номзод исмини рўйхатдан ўчириш керак.

ОАВ маълумотларига кўра Абдуқодир Ҳусанов трансфери энг охирги нуқтада турибди. "Ланс" клуби 20 ёшли ўзбек учун 40 млн евро (ва бонуслар) олади. Абдуқодир "Сити"  билан 2029 йилгача шартнома имзолайди. Тиббий кўриб ҳам режалаштириб қўйилган.

"Боруссия Д" Ҳусановни эрта трансфер қилиш имконини ўтказиб юборди. "Ман Сити" Ҳусанов учун курашда нафақат "Боруссия Д", балки "Реал", "Байер", "Тоттенхэм" ва "Ньюкасл" клубларини доғда қолдирди. "Боруссия Дортмунд"ни жиғига бундан ҳам баттар тегаётган нарса бор: "Ланс" Ҳусановни 2023 йилнинг ёзида бор-йўғи 100 минг евро эвазига сотиб олган. 

"Сити"нинг икки марказий ҳимоячиси Жон Стоунс ва Рубен Диас жароҳатда, қолганлар ҳам жароҳатлар билан курашишмоқда. Шундай бўлса ҳам дунёнинг энг зўр лигасига, бўлиб ҳам дунёнинг энг кучли клубларидан бирига қўшилиш – Абдуқодир учун ҳақиқий синов".

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика