RU

Последние новости

16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  2 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  2 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  3 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  5 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2

Диёр Туропов: "Биз ҳар қандай рақибга бош оғриқ бўла оламиз" Новости

Диёр Туропов: "Биз ҳар қандай рақибга бош оғриқ бўла оламиз"

Яқиндагина "Нефтчи" билан шартнома муддатини узайтирган Диёр Туропов клуб матбуот хизматига интервью берди.

- Ўтган мавсум ҳақида нима дея оласиз?

- Қизиқарли мавсум бўлди. Ўтган мавсумдаги "Нефтчи" ўз ўйинлари орқали шонли даврларда олинган завқ-қувончни бир лаҳза бўлса ҳам ёдга солди.

- Жамоамиз билан келаси мавсумда ҳам биргасиз. Жамоада қолишингиз учун энг асосий учта сабабни айтиб берсангиз...

Мухлислар, жамоа ва совринли ўринлар учун яна бир бор уриниб кўриш иштиёқи.

- Туропов кейинги мавсум олдидан мухлисларги нимани ваъда бера олади?

- Ваъда беришга шошилмайлик. Бизнинг айтганларимиз бўлганда, ҳаммаси бошқача бўларди. Аллоҳнинг айтгани бўлади, биздан эса яхши ният ва ҳаракат.

- Ўтган мавсумда жамоамизга медаллар учун курашда нима етишмади?

- Фикримча, барқарорлик ва охирги нуқтани қўйиш етишмади. Ўйлайманки, янги мавсумда мураббийлар режаси асосида мақсад сари интиламиз, мухлислар эса олдингидек, бизни охиригача қўллаб-қувватлашини хоҳлардим. Биз ҳар қандай рақибга бош оғриқ бўла оламиз ва уларнинг уйқусиз тунларида бизнинг ҳам ҳиссамиз бўлади деган умиддаман.

Маълумот ўрнида, Туропов ўтган мавсум "Нефтчи" сафида 26 та учрашувда қатнашиб, "4+1" натижа кўрсатган.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика