RU

Последние новости

13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон дунёдаги энг яхши мамлакат"  0 12:55Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди  0 12:25Клопп футболга қайтмоқда!  2 11:53Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"  5 11:42Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"  8 11:20Ўзбекистон Эронга қарши қандай либосда ўйнаши маълум  3 10:55"Ливерпуль" ёзда Салоҳнинг ўрнига бошқа бир мисрлик футболчи билан шартнома тузмоқчи  1 10:26"Манчестер Сити"нинг "устуни" ёзда жамоани тарк этади  0 09:52Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди”  9 09:20Франческо Тотти ўзининг идеал футболчисини йиғди  4 08:43"Бавария" Мусиалани жамоада олиб қолиш учун ойлигини беш бараварга оширишга тайёр  1 08:08МЮ раҳбарлари тен Хаг борасида бир қарорга кела олишмади  10 07:33Салоҳ ва де Брюйне келаси мавсум жамоадош бўлишлари мумкин  1 02:09Мутолаа учун. Шомуродов ўйнаётган "Рома" очко йўқотди: А Сериянинг 7-тур якунлари  1 00:45Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилади. Тақвим маълум  2

"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди Новости

"Динамо" ва "Пахтакор" футболчилари терма жамоадан чақирув олишди

Қирғиз Республикаси терма жамоаси бош мураббийи Штефан Таркович ЖЧ-2026 ва Осиё кубоги-2027 қўшма саралаш босқичи доирасидаги навбатдаги ўйинларга чақирилган футболчилар номини эълон қилди.

Кенгайтирилган рўйхатда "Динамо" ҳужумчиси Жоэл Кожо ва "Пахтакор" вакили Кими Мерк ҳам бор.

Қирғиз Республикаси 6 июнь куни ўз майдонида Малайзияни қабул қилади, 11 июнда эса Ўмон меҳмони бўлади.

30 нафар футболчи 27 май-4 июнь оралиғида Жалолобод шаҳридаги йиғинда иштирок этади. Бўлажак ўйинлар учун якуний қайдномадан 23 нафар футболчи жой олади.

Қирғиз Республикасининг йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Токотаев Эржан («Шанлиурфаспор», Туркия), Исламкулов Марсель («Абдиш-Ата»), Прядкин Артем («Дордой»).

Ҳимоячилар: Кичин Валерий («Енисей», Россия), Козубаев Тамирлан («Истерн», Гонконг), Жиргалбек уулу Қайрат, Шамурзаев Амантур, Браузман Християн (ҳаммаси – «Абдиш-Ата»), Бекбердинов Арслан, Дациев Саид, Мишченко Александр (ҳаммаси – «Дордой»), Кидиршаев Эмир-Хан («Хувениль», Испания).

Ярим ҳимоячилар: Абдураҳмонов Одилжон («Нефтчи»), Шукуров Алимардон («Торпедо», Беларусь), Зарипбеков Эльдияр («Чайка», Россия), Амангелдиев Бектур («Нагаворд», Камбоджа), Кадиржанов Адил, Аҳмедов Муролимжон (иккиси - «Дордой»), Кенжебаев Эрмек («Славия Мозирь», Беларусь), Мерк Кими («Пахтакор», Ўзбекистон), Сталбеков Нурдоолот («Алай»), Алмазбеков Бекназ («Галатасарой», Туркия), Жапаров Амир («Мурас Юнайтед»), Атабаев Эрбол («Волгарь», Россия), Аликулов Гулжигит («Неман», Беларусь), Канибеков Адилет («Перак», Малайзия), Жумашев Атай, Узденов Магамед (иккиси – «Абдиш-Ата»).

Ҳужумчилар: Мерк Кай («Унион Титус Петанж», Люксембург), Батирканов Эрнист («Абдиш-Ата»), Жоэл Кожо («Динамо», Ўзбекистон), Бактибеков Нурбол ва Мурзахматов Марлен (иккиси - «Дордой»).


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика