RU

Последние новости

21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  39 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  1 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  4 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  11 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  18 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  4 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  4

«Динамо» ПФК мураббийлар штаби Самарқанд вилояти бўйлаб ёш иқтидорларни туманларда кўрикдан ўтказади Новости

«Динамо» ПФК мураббийлар штаби Самарқанд вилояти бўйлаб ёш иқтидорларни туманларда кўрикдан ўтказади

Теги :  Динамо
2021 йилги янги мавсум олдидан янги ёш иқтидорларни саралаб, «Динамо» ёшлар жамоасига тайёрлаб бориш мақсадида «Динамо» футбол клуби мураббийлар штаби Самарқанд вилояти бўйлаб ёш футболчиларни кўрикдан ўтказишади.

«Динамо» ПФК мураббийлар штаби клубнинг эртанги куни саналмиш «Динамо» (U18) ёшлар жамоасига вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманлардаги 2002-2003 йилларда туғилган ёш ҳаваскор футболчиларни синовдан ўтказиб, иқтидорларни саралаб олишни мақсад қилишган. Клуб томонидан белгиланган дастурга биноан, «Динамо» мураббийлар штаби 10-16 декабрь кунлари Самарқанд вилояти бўйлаб, ажратилган тўрт ҳудудда йиғин ташкил этиб, ўртоқлик учрашувлари орқали ёш футболчиларни саралаб олади.

«Динамо» ПФК мураббийларининг туманларда ташкил этадиган кўриги санаси, манзили ҳамда вақти:


1-ҳудуд: Каттақўрғон шаҳри ва тумани, Нарпай, Пахтачи тумани учун

Манзил: Каттақўрғон шаҳри, «Дўстлик» стадиони

Қачон: 10 декабрь (пайшанба), соат 10:00да бошланади.


2-ҳудуд: Пайариқ, Оқдарё, Иштихон, Қўшработ туманлари учун.

Манзил: Челак шаҳри, «Турон» стадиони

Қачон: 12 декабрь (шанба), соат 10:00да бошланади.


3-ҳудуд: Тайлоқ, Ургут, Жомбой, Булунғур туманлари учун.

Манзил: Тайлоқ, «Қўшчинор» стадиони, 2-БЎСМ.

Қачон: 14 декабрь (душанба), соат 10:00да бошланади.


4-ҳудуд: Самарқанд шаҳри, Самарқанд тумани, Пастдарғом, Нуробод туманлари

Манзил: Чархин қўрғони, «Динамо» футбол мактаби стадиони

Қачон: 16 декабрь (чоршанба), соат 10:00да бошланади.


Қўшимча маълумотлар учун телефон: +998 90 276 70 50


Ушбу йиғинлар давомида юқорида қайд этилганидек, фақат 2002-2003 йилларда туғилган барча ёш ҳаваскор футболчилар иштирок этишлари мумкин. Иштирокчилар ўзлари билан фуқаролик паспорти ва спорт кийимларида (бутса, шитки) бўлишлари талаб этилади. Келажакда вилоятимизнинг бош футбол жамоасида тўп суришни мақсад қилган барча иқтидорларни «Динамо» клуби мураббийлари кўригига чорлаб қоламиз!


«Динамо» ПФК маъмурияти

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика