RU

Последние новости

00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  41 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  0 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  5 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12

«Динамо» жамоаси Суперлига янги мавсумига тайёргарликни бошлади Новости

«Динамо» жамоаси Суперлига янги мавсумига тайёргарликни бошлади

Теги :  Динамо
Бугун, 5 январь кунидан бошлаб «Динамо» жамоаси 2022 йилги янги мавсумга тайёргарликка киришди.

Жамоа Самарқанд шаҳар Чархин қўрғонида жойлашган «Динамо» ПФК тасарруфидаги болалар-ўсмирлар футбол мактабида клуб ҳомийси «Agromir Buildings» томонидан фойдаланишга топширилган сунъий қопламали майдонда машғулотлар ўтказмоқда.

2021 йилги мавсумдан кейин жамоа билан шартномаси якунига етган Жасур Ҳасанов, Обид Жўрабоев, Сардор Эминов, Рўзимбой Аҳмедов, Ислом Шарипов, Ғолиб Сарибоев, Олег Марчук, Дмитро Сидоренко, Сирож Мелиев, Тимур Ҳакимов, Тимур Усманов клуб билан хайрлашди. «Динамо» ПФК ушбу ўйинчиларга ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади.

Клуб тез орада жамоада иш бошлайдиган мураббийлар штаби ва шартнома имзолангач, янги футболчилар ҳақида маълумот беради. Илк йиғинда асосан ўтган мавсумда жамоада бўлган ўйинчилар ва маҳаллий ёш футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика