RU

Последние новости

19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  1 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  27 18:30Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 1:1 (Матнли трансляция)  7 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  4 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  18 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  27 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  7

"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди? Новости

"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?

Суперлиганинг 10-тури доирасидаги "Бухоро" – "Динамо" (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар вакиллари – Хислат Халилов, Марко Станоевич, Миржаҳон Мираҳмадов ва Ратиньо ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Хислат Халилов:

"Бугун ғалаба қозона олмадик. Мухлислар олдида узр сўраймиз. Кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. 

Албатта, таъкидлаганингиздек, шу пайтга қадар мағлубиятга учрамаган бўлсак-да, кўп дуранг қайд этдик, бу кейинчалик зараримизга ишлаши мумкин. Лекин қўлимиздан келганча ҳаракат қиляпмиз. 

Ҳа, бугун жамоани мағлубиятдан сақлаб қолувчи гол муаллифига айландим. Гол уриш ҳар қандай футболчига ўзгача таассурот бахш этиши табиий ҳол. Бироқ барибир ғалаба голи бошқача эди. 

Бизнинг минимум мақсадимиз совриндорлар сафидан ўрин олиш ҳисобланади. Ҳали мавсумнинг катта қисми олдинда, шу боис қайси жамоалар чемпионлик учун курашишини аниқ айта олмайман. Ҳаммасини вақт кўрсатади".

Марко Станоевич:

"Биз учун оғир ўйин бўлди. "Бухоро" шундай аҳволдаки, беллашув қийин кечиши аниқ эди. Учрашувни яхши бошладик, аммо иккинчи бўлимда ишлар биз истаган йўналишда кетмади. Ютқазаётган эдик, лекин охирида вазиятни ўнглашга улгурдик.

Ҳа, ҳали ҳеч кимга мағлуб бўлмадик. Ҳеч бир жамоадан ортда қолмаяпмиз. Ҳар бир ўйинни аввалгисидан яхшироқ ўтказишга ҳаракат қиляпмиз. Айта оладиган гапим шундан иборат. Кейинги ўйинда бугун йўл қўйган камчиликларимизни тузатишга ҳаракат қиламиз".

Миржаҳон Мираҳмадов:

"Иккала жамоа учун қийин ўйин бўлди. Бугун мағлубиятга учрашимиз ҳам, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. 

Об-ҳаво ҳам ўзгача бўлди. Биринчи бўлимда иссиқ иқлим ҳукм сураётган бўлса, иккинчи бўлимга қайтатганимизда атрофни чанг-тўзон қоплаганди, Сурхондарёга тушиб қолдикми деб ўйладик. 

Мухлисларга ҳам раҳмат айтаман, улар бизни ҳамиша қўллаб-қувватлаб туришибди. Биз бундан-да яхшироқ натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз".

Ратиньо:

"Ўйинда етарлича имкониятлар ярата олмадик, биринчи биз ўз вазифамизни бажардик, лекин иккинчи бўлимда ўйинни назорат қила олмадик, натижада иккита гол ўтказиб юбордик.

Ўзбекистонда ҳам Бразилиядаги сингари маҳоратли футболчилар етишиб чиқиши мумкиндир. Ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Спортчида индивидуал фазилатлар мавжуд бўлади, шунчаки уларни кундан-кунга ривожлантириб бориш керак.

Суперлиганинг бошқа жамоаларида тўп тепаётган бразилияликлар билан деярли алоқада эмасман".


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика