Дилшод Андаев: “Хоразм” билан ўйинда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз”
09 июл 2013 13:30
Новости
Дилшод Андаев: “Хоразм” билан ўйинда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз”
Бугун биринчи лиганинг “Ғарб” минтақасида ҳам бир нечта ўйинлар жамоаларнинг кейинги тақдирига ойдинлик киритади.
Хусусан Косонда кечадиган “Аланга” – “Хоразм” баҳсининг аҳамияти юқори. Шу боис бўлажак ўйин олдидан “Аланга” бош мураббийи Дилшод Андаевнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Дилшод ака, бугун биринчи босқичнинг сўнгги ўйини бўлиб ўтади. Жамоангизнинг “Хоразм”га қарши кечадиган баҳси жуда муҳим эканлигини инобатга олиб айтадиган бўлсак, бўлажак баҳсга тайёргарлик қандай?
- Ҳақиқатдан ҳам, бугунги ўйин кўп нарсага аниқлик киритади. Гарчи бизни мазкур ўйинда дуранг натижаси ҳам иккинчи босқичга чиқишимизни таъминласада, фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.
- “Хоразм” ҳам ютуқни кўзлаб келгани аниқ. Бу жамоа ҳақида фикрингиз қандай?
- Урганч жамоаси таркибида ҳам бу йил асосан ёшлар ҳаракат қилмоқда. Жамоа ўйини ҳам ёмон эмас. Кўрамиз, бугун ким ғалаба қозонар экан.
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди

championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии