RU

Последние новости

12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  3 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  2 11:41Расман: Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни қайси термага қарши ўйнаши маълум  4 10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  25 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  15 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  3 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  18 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  175 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4

Дик Адвокат ишга киришди: Ироқ Хорватия билан ўйнайди Новости

Дик Адвокат ишга киришди: Ироқ Хорватия билан ўйнайди

Ироқ терма жамоасида янги бош мураббий Дик Адвокат иш бошлагани ҳақида хабар бергандик.

Маълумки, сентябрь ойидан Осиё минтақасида ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг учинчи раундига старт берилади. Иккинчи босқичдан муваффақиятли ўтган Ироқ терма жамоасини келаси ойда иккита муҳим ўйин кутмоқда. 

Ироқликлар 2 сентябрь куни Жанубий Корея ва 7 сентябрда Эрон билан ўйнашади. Бу ўйинларга жиддий тайёргарлик кўриш мақсадида терма жамоа Сербияда йиғин ўтказади ва йиғин давомида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади: Уммон ва Хорватия термасига қарши. 

Хорватия 1 сентябрь куни Россия билан ўйнайди, шу боис улар ҳам Ироқ билан ўртоқлик учрашувига рози бўлишди, фақат ҳозирча томонларнинг қайси санада ўйин ўтказиш бўйича келишиб олишлари қолган, холос. 

Кўриниб турибдики, 70 ёшли Адвокат енг шимариб ишга киришди ва маҳаллий матбуотга берган дастлабки интервьюсида Ироқни жаҳон чемпионатига олиб чиқиш учун бор кучини ишга солишни айтиб ўтди. 

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика