RU

Последние новости

15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0 14:29"Байер" Вирцни қўйиб юбормоқчи эмас  0 14:00Али Дайининг бенефиси, Абрамовнинг охирги бекати ва "Озоди"даги ягона ғалаба. Эрон билан аввалги ўйинларда қандай натижалар қайд этилган?  18 13:50Милан Шкриньяр қишдаёқ ПСЖдан кетиши мумкин  0 13:31"Персеполис" клуби бугун Ўзбекистон - Эрон учрашувида майдонга тушадиган футболчини судга берди  0 13:13Юсупов 2400 километрни машинада босиб ўтди, Ҳиндистон клуби мусобақадан четлатилди, Тожикистон клуби 2 кун энг тинч мамлакатлардан бири Эронда қолиб кетди...  5 12:39"Ювентус"дагилар Погба клубдан кетишини тасдиқлашди  0 12:20Роналду "Ал Насср" раҳбарлари билан учрашди  4 11:58Бобоси томонидан исми ўзгартирилган, волейбол терма жамоасига чақирилган ҳамда ўзбекистонлик мутахассис кашф этган Сардор Азмун билан яқиндан танишамиз  2 11:38Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйин учун тахминий таркиби  24 11:23"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Сойибов Комроншоҳ  0 10:58"Реал Мадрид"нинг келаси ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  2 10:27Goal нашри тен Хаг давридаги МЮнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди  4 09:55Кевин де Брюйненинг навбатдаги клуби деярли маълум  2 09:29"Барселона" ҳали ҳам Левандовски трансфери бўйича еттита клубдан қазрдор  8

Дибала “Реал”дан учралган мағлубият ва “Барселона”га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди Новости

Дибала “Реал”дан учралган мағлубият ва “Барселона”га ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирди

“Ювентус” ҳужумчиси Пауло Дибала Чемпионлар лигаси финалида “Реал”дан (1:4) учралган мағлубият ва “Барселона”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

“Финал учрашуви ҳақиқий даҳшатнинг ўзи эди. Ҳаммаси тушда кечаётгандек эди назаримда. Финалга қадар биз жиддий рақиблар билан куч синашгандик ва уларга қарши учрашувларда иккитадан ошиқ гол ўтказмагандик. Улар эса бизга 45 дақиқада учта гол уришга эришишганди.

Футболда реванш учун ҳар доим имконият бўлади. Ушбу финалдаги аламли мағлубият доим мени хаёлимда бўлади. Қачонки ушбу мусобақада бош совринни бошим узра баланд кўтарсам, ўша алам мени тарк этиб, хотиржам бўлишим мумкин.

Ҳозир ҳамма “Барселона”да Неймарни ўрнини ким эгаллашини кутиб турибди. Кимдир Коутиньо, кимдир Дембеле ва Гризманн ҳақида гапирмоқда. Менинг исмимни ҳам бу рўйхатда санаб ўтишди. Аммо буларнинг бари шунчаки миш-миш эканлигини биламан. Менинг яқинларим барча хабарларни диққат билан кузатиб боришмоқда ва кейинчалик бу борада менга мурожаат қилишмоқда. Уларга бу хабарлар қандай қилиб тарқатилганини тушунтириш қийин.

“Ювентус” ҳам “Барселона” даражасидаги ажойиб клуб. Менинг шартномамда трансфер нархим ёзилмаган. Буни фақат клубни ўзи ҳал қилади”, дейди Дибала.


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика