RU

Последние новости

01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  20 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  44 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  6 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  16 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  5 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  4 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  4 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  3

Депай фаолиятини А Серияда давом этиришга яқин Новости

Депай фаолиятини А Серияда давом этиришга яқин

"Лион" клуби ҳужумчиси Мемфис Депай фаолиятини "Лацио" сафида давом эттириши мумкин.

"Corriere dello Sport" нашри хабарига кўра, 26 ёшли форвард "Лион" билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи эмас. Унинг француз клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган. Жамоа раҳбарияти Депай билан янги битим тузишни уддалай олмаса, ҳужумчини келётган ёзда сотиб юборишга ҳаракат қилади.

"Лацио" мутасаддилари анчадан буён Депайни харид қилиш учун ҳаракат қилиб келади. Нидерландиялик футболчининг Римга кўчиб ўтишига ҳар доим унинг трансфер қиймати юқорилиги тўсқинлик қилар эди.

Мемфис айни пайтда декабрь ойида орттириб олган жароҳатидан тикланиш жараёнини бошдан ўтказмоқда. У Франция чемпионатининг жорий мавсумида 13 ўйинда майдонга тушиб, 9 гол ва 3та самарали узатмага муаллифлик қилган. 

Эслатиб ўтамиз, "Лацио" Италия чемпионатининг ортда қолган 26 туридан кейин 62 очко тўплагани ҳолда мусобақа карвонбошиси бўлиб турибди.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика